- Жамият, Қарор ва ижро   222

АДВОКАТУРАНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ МАҚОМИ ЮКСАЛМОҚДА

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддасида кўрсатилишича, айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатиши, адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланиши кўрсатиб ўтилган.

- Жамият, Ислоҳот, Қарор ва ижро   327

ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ ЖАМИЯТИМИЗНИНГ ЯНАДА РАВНАҚ ТОПИШИГА ЗАМИН ЯРАТАДИ

Маълумки, сўнгги йилларда жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар юз бермоқда. Йилдан-йилга халқимизнинг ижтимоий ҳаёти яхшиланиб, иқтисодий эркинликлари кенгаймоқда ҳамда хусусий мулк тушунчалари янада эркинлаштирилиб, бу борада унинг ҳимоя тизими мустаҳкамланиб борилмоқда.

- Жамият, Қарор ва ижро   111

РЕФЕРЕНДУМ НИМА?

Мамлакатимизнинг ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий ҳаёти кунда жуда муҳим ўзгаришлар арафасида турибди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини 2023 йил 30 апрель куни ўтказилиши маъқулланди.

- Қарор ва ижро   103

Меҳнатга лаёқатсиз ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаган шахс 15 суткага маъмурий қамоққа олинади

Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

- Қарор ва ижро   182

СУДЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ ВА ОДИЛ СУДЛОВ СИФАТИ ОШИРИЛДИ

Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.

- Жамият, Қарор ва ижро   331

“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар киритилди

2022 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-808-сонли Ўзбекистон Респубоикаси қонуни билан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

- Жамият, Қарор ва ижро   348

Аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан 10 кун давомида Бешариқ туманида бўлиб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўргандилар, аниқланган муаммоларни ўз жойида ҳал этиш бўйича иш ташкил қилдилар.

- Жамият, Қарор ва ижро   466

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги ПФ-243-сон Фармони мазмун моҳияти

Шу билан бирга мазкур фармонда «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкинлиги белгиланди.

- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   311

ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТЛАР БEРИЛДИ

28-болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳаллалар фаол аёллари ва маҳаллалардаги отин ойилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар иштирокида «Зўравонликка қарши 16 кун» акцияси доирасида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.