Бюронинг Ёзёвон туман бўлими томонидан Ёзёвон туман ДСИнинг 18.03.2024 йилдаги 5377844-сонли қарздор «А.П.» МЧЖдан давлат фойдасига 5.7 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундириш ҳақидаги ҳамда шу турдаги яна 7 та ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздордан 8 та ижро ҳужжати бўйича жами 60 млн. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди.
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТДИ
6-мактабда мактаб, маҳалла, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш ҳамда “Оналарга эҳтиром” тадбирлари ўтказилди.
МАЪНАВИЯТЧИЛАР СЕМИНАРИ
40-мактабда мактаб директорларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
ЕРДАН ДАРОМАД ТОПАЁТГАНЛАР
Президентимиз томонидан ишсиз бўлган аҳоли қатламини, айниқса ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ўринларини яратиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ерларидан аукцион орқали уларга ажратиб берилмоқда. Туманимизда ҳам бу имкониятлардан унумли фойдаланаётганлар талайгина топилади.
САЙЁР ҚАБУЛ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
ГЕРМАНИЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЁЗЁВОНГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРЯПТИЛАР
Туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Business adminstration mechanical engeneering environmental protection, Мechanical engeneering project managament компаниялари раҳбарлари Харинг Фред, Ҳейл Олаф, мутахассис Эким Корапчи ўғли қатнашишди.
МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИ
Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил топганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. 28-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали туман тадбири бўлиб ўтди.
МАҲАЛЛАНИ БИРЛАШТИРГАН КЎПРИК
Янги йил эшик қоқиб турган шу кунларда Тошҳовуз МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Ёзёвонсой устига қуриб битказилган пиёдалар кўприги фойдаланишга топширилди.
ЯНГИ МАВСУМДА ЯНГИ НОМ БИЛАН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Унда ҳар бир шаҳар ва туманларда оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш ва вилоят биринчиликларида иштирок этувчи футбол жамоаси бўлиши кераклиги айтилган.
ШEЪРЛАРИ ЮРАКЛАРДА ЖОЙ ОЛГАН ШОИР
Халқнинг эрка фарзанди, шеърият шайдолари қалбидан чуқур жой олган ва эл ардоқлаган шоир Муҳаммад Юсуф агар бугун ҳаёт бўлганида 69 ёшни қаршилаган бўлар эди.