- Қарор ва ижро   109

МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШДА ФУҚАРОЛАР УЧУН ЯНАДА ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛДИ

Хабарингиз борки, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил
16 январдаги ЎРҚ-897-сонли Қонуни қабул қилинди. Қонунга кўра, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари суд тартибида ҳимоя қилинишини таъминлашга, уларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилиши белгилаб қўйилди.

Мазкур Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
10-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, 2024 йил
17 январдан бошлаб,  жисмоний шахслар — ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўламаслиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, аризаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилганда давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгилаб қўйилди.

М.УСМОНОВ,

Фарғона вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси .

М.СОТИБОЛДИЕВ,

Фарғона туманлараро маъмурий суди девонхона .