- Жамият, Маънавият   801

ЭШОНГУЗАР ГУРУНЛАРИ

Кекса матбачи ва матбуотчи Ўктамжон Мадаминов ташаббуси билан бир неча ўн йиллардан буён Марғилон депарасида яшовчи ижодкорлар Эшонгузарда ҳар ой йиғилишиб, бир пиёла чой устида гурунглашадилар.

- Турфа олам   768

КАРАНТИН БЕГОНА ЎТЛАР, УЛАРНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИГА КЕЛТИРАДИГАН ЗАРАРИ, ҲАМДА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Ҳозирги кунда ҳудудларда учрайдиган карантин бегона ўтлардан энг кўпи бу зарпечакдошлар (Суsсуtaceae) оиласига мансуб ўсимликлар бир йиллик, айрим холларда кўп йиллик бўлиши хам мумкин. Уларнинг илдизи ва барглари бўлмайди. Поя ва шохлари сариқ, ёки пушти рангда кучли даражада шохланади. Барг ва илдиз бўлмайди. Пояси ип ёки шнур шаклли, бошқа ўсимликларга чирмашиб ўралиб ва уларнинг поясига махсус сўрғичлари ёрдамида ёпишиб олади. Зарпечаклар оиласига битта туркум (Сuscuta) ва 270 тадан кўп тур киради. Улардан бир нечаси қишлоқ хўжалик экинлари мевали бута, дарахтларда кўп учрайди ва мухим ахамиятга эга. Ўзбекистонда зарпечакларнинг тахминан 17 та тури аниқланган.

- Жамият, Турфа олам   862

ҚОВУН ПАШШАСИ ҲАМДА УНИНГ ПОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЕТКАЗАДИГАН ЗАРАРИ

Қовун пашшаси катталиги 5,5-6,5 мм узунликда, сарғиш-қўнғир рангда бўлиб қанотларида 3 та сарғиш чизиқлар мавжуд. Осиёда Афғонистон, Ироқ, Сурия, Исроил, Ливан, Миср, Озарбайжон, Покистон, Туркия, Ҳиндистон, Эрон ва Ўрта Осиё республикаларида кенг тарқалган. Ушбу зараркунунда ҳашарот ҳамда унинг личинкалари полиз маҳсулотлари айниқса қовун экинига катта зарар етказиши, ҳамда қисқа фурсатда бутун дала майдонларини зарарлаши билан карантин назоратга олинган.

- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   817

ЮҚОРИ СОЙБЎЙИ МФЙДА САЙЁР СУД

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ва уларнинг олдини олиш бўйича ички ишлар бўлими, прокуратура, ҳокимият, суд ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қатор профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

- Жамият, Қарор ва ижро   857

“ҲАМКОРЛИК” ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРИ

Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинишига қарамасдан, айрим ҳудудларда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тадбирлар етарли даражада ташкил этилмаётганлиги кузатилаётганлиги натижасида жиноятчиликни олдини олиш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида олиб борилаётган тадбирлар самарадорлигини жадаллаштириш мақсадида Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 12 июнь кунги 50Ф сонли фармойиши қабул қилинган бўлиб, фармойишга кўра, 2021 йилнинг 24 июнь кунидан алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар вилоят миқёсида “Ҳамкорлик” профилактик тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

- Жамият, Маънавият, Турфа олам   779

ВИЛОЯТ ЖУРНАЛИСТЛАРИ ТАҲРИРИЯТДА

Вилоят Журналистлар ижодий уюшмаси раиси, “Фарғона ҳақиқати”–“Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Муҳаммаджон Обидов бошлиқ бир гуруҳ журналистлар “Марказий Фарғона” газетаси таҳририятида бўлишди.