- Жамият, Спорт, Туман янгиликлари   796

ЧЕМПИОНАТ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАНДИ

Ёзёвонда футболнинг ўзига ҳос мактаби бор. Бу мактабда тарбияланиб, ҳозирда мамлакатимизнинг гранд жамоаларида тўп сураётган Аброр Исмоилов, Абдужамол Исроилов ва кўплаб футболчилар Ёзёвонни элга танитяпти.

- Жамият, Ислоҳот, Маънавият   396

«QADRING BALAND BO’LSIN ONA TILIM»

Hurmatli tumanimiz hududidagi korxona va tashkilotlar, taʼlim muassasalari rahbarlari!Joriy yilning 10-iyunidan 10-sentabriga qadar yurtimizda Vazirlar Mahkamasi Maʼnaviyat va Davlat tilini rivojlantirish departamenti tomonidan «Qadring baland bo’lsin ona tilim» tanlovining «Davlat tili ustuvorligi ta’minlangan eng namunali hudud» nominatsiyasi bo’yicha tanlov e’lon qilingan.

- Жамият, Туман янгиликлари   763

РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Янгиобод МФЙда бўлиб, маҳалладаги 338 нафар “Темир”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтаридаги фуқаролар ҳамда ишсизларга ғалла майдонларидан бўшаган ерларни бўлиб берилишида ишларни тўғри ташкил этган Янгиобод МФЙ раиси Одинахон Алфайзиева ҳамда 5-, 7-отряд раҳбарлари ўрим-йиғим жараёнларида фаоллик кўрсатганликлари учун туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

- Жамият, Ислоҳот, Маънавият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   803

ЁШЛАРГА ЯНА БИР ИМКОНИЯТ

Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини эндиликда тўлиқ қоплаб берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралда «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» фармони қабул қилинган. Ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарори ижросини тасдиқлаш бўйича маъмурий регламенти тасдиқланган.

- Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари, Турфа олам   911

«ЁЗЁВОН ТАРИХИ» ЯРАТИЛАДИ

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов ҳузурида ,,Ёзёвон тарихи» китобининг яратувчи ижодкорлар Алишер Тошқулов, Аҳмаджон Исмоилов бевосита шу соҳага алоқадор мутасаддилар- туман ҳокими маслаҳатчилари Азимжон Худойқулов, Наргиза Обидова, ХТБ мудири Фозилжон Юлдашев, ҳокимлик ташкиллий- назорат гуруҳи раҳбари Суҳроб Мақсудов, статистика бўлими бошлиғи Алишер Арапов иштирокида йиғилиш бўлди.