- Жамият, Қарор ва ижро   51

ДАВРА СУҲБАТИ

Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан Ёзёвон туман электр тармоқлари корхонасибиносида “Коррупцияга қарши курашиш”, “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Фуқароларнинг судларга нисбатан ҳурматини ва ишончини шакиллантириш ҳамда суд ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлари”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти бўйича корхона ходимлари  ҳамда туманда фаолият юритаётган фермер ҳўжаликлари раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида  Президентимизнинг “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур” деб айтган сўзларини алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни қабул қилиниб, унда коррупцияга қарши курашувчи органлар белгиланганлгини, шунингдек 2019 йилда коррупцияга қарши курашувчи агентлик ҳам ташкил этилганлигини айтиб ўтилди. 

      Давра суҳбати иштирокчилари ўртасида қизғин суҳбат ва савол-жавоблар бўлди. Юқоридаги мавзулар бўйича давра суҳбати иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.

  Азизбек Акбаров,
Марғилон туманлараро Иқтисодий суди раиси.