- Маънавият, Туман янгиликлари   1 509

ҒУРБАТИЙНИ ЁД ЭТИБ…

Ёзёвон — ижодкорлар юрти. Бу ердан Ўзбекистон халқ ҳофизи Акбар Ҳайдаров, таниқли адабиётшунос олим, ёзувчи, таржимон, шоир Тўхтасин Жалолов, журналист Ҳайдарали Иброҳимов каби ижодкорлар етишиб чиққан.  Улар орасида Ёзёвонда яшаб, ижод қилган мулла Умаржон махсум Ғурбатийнинг ижоди ўзига хос мактабдир.

- Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари   1 523

ҲАР КУНИМИЗ НАВРЎЗ БЎЛСИН!

Юртимиз узра янгиланиш, яшнатиш фасли баҳор кезиб юрибди. Қаерга боқманг, баҳор нафаси уфурган гўзалликка кўзингиз тушади. Обод ва фусункор диёрга Наврўз кириб келди. Маҳаллалар, кўчалар, хонадонларда халқимиз Наврўзни шоду хуррамлик билан нишонламоқдалар.

- Қарор ва ижро   1 359

БЮДЖЕТ МАБЛАҒИНИ «ГУМ» ҚИЛГАНЛАР

Департаментнинг туман бўлими вилоят назорат тафтиш бошқармаси ходимлари томонидан 16-мактабда бюджетдан ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган текширишни ўрганди. Тўпланган ҳужжатлар юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 16-мактаб мансабдор шахслари 2014-2016 йилларда ўқитувчи ва ишчи ходимларга 46 та ҳолатда жами 15916,5 минг сўм иш ҳақи ва ўнга тенглаштирилган тўловларни ортиқча, 2015, 2016, 2017 йилларда 16 та ҳолатда жами 8493 минг сўм мукофот ва моддий ёрдам тўловларини нотўғри, 2014-2015 йилларда ўқитувчи ва ишчи ходимларга иш ҳақи рўйхатлaридa ҳисобланган иш ҳақига нисбатан банкка тақдим этилган «ходимларнинг иш ҳақларини пластик карточкаси учун ўтказмалар» рўйхатларида жами 102316 минг сўм маблағларни ортиқча ҳисоблаб тўлаб юборилгани натижасида ҳаммаси бўлиб 126725,2  минг сўм миқдоридаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиб юборганлиги аниқланган.

- Жамият, Туман янгиликлари   1 472

Туман ҳокимининг ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (Қонун ҳужжатлари маoлумотлари миллий базаси, 26.12.2017 йил 09/17/1010/0461-сон), шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида

- Жамият, Маънавият, Турфа олам   1 479

ТАЪҚИҚЛАРГА УЧРАГАН БАЙРАМ

Мўътабар ва муқаддас байрамимиз Наврўз  манбаларда 3 минг йилдан зиёд тарихга эга деб кўрсатилади.  Наврўз гарчи диний байрам бўлмасада, уни дастлаб Александр Македонский таoқиқлашга уриниб кўрган. Аждодларимиз  томонидан мукаммал услубда қурилган Ходаркатдаги(ҳозирги Тўрткўл яқинида жойлашган зардўштийлик  дини марказларидан бўлган шаҳар) бош ибодатхонани вайрон қилишга уриниб, уддасидан чиқа олмаганидан кейин Александр Македонский аламини кимдан ва нимадан олишни билмай юрарди.