- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари   813

КОРРУПЦИЯДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРАМИЗ!

Ёзёвон туман халқ таълим бўлимида мактаб директорлари, ўринбосарлари иштирокида коррупцияга қарши курашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

– Афсуски, ҳудудимиз коррупциядан ҳоли эмас, – деди туман ҳокими Дилшоджон Джалилов. – Мақсадимиз туманимизни бу иллатдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз. Бунинг учун аввало жамоада соғлом муҳит бўлиши керак. Баъзи мактабларда ёзув-чизувлар бўлиб, асосий иш қолиб кетяпти.

Туман прокурори Илҳомжон Ходжаев “Коррупцияга қарши кураш ҳақида»ги қонун мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталди.

– Таълим тизими коррупциядан 100 фоиз ҳоли бўлиши керак, – деди прокурор. Директор ва ўқтитувчилар ўртасида фарқ катта. Ёниб ишлайдиганлар бор, шу билан бирга кун ўтса бўлди, деганларни ҳам учратяпмиз.

– Битирувчиларининг 10 фоизидан кам олий ўқув юртларига кирган мактаб раҳбарлари билан хайрлашамиз, – деди ХТБ мудири Ф.Юлдашев.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ