6-мактабда мактаб, маҳалла, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш ҳамда “Оналарга эҳтиром” тадбирлари ўтказилди.
Тадбирга туман ММТБдан вакиллар, мактаблар директорлари, фахрий устозлар ташриф буюришди.
![](https://markaziyfargona.uz/wp-content/uploads/2024/05/photo_2024-05-15_08-53-47-1024x682.jpg)
![](https://markaziyfargona.uz/wp-content/uploads/2024/05/photo_2024-05-15_08-53-54-1024x682.jpg)
Мактаб кираверишидан қўл меҳнатлари билан қилинган ишлар дид билан безатилган, кишини ҳаваси келади. Меҳмонлар кўргазмалар билан танишишди. Устозлар ўқувчиларни касб-ҳунарга қизиқтириш мақсадида, турли йўналишларда очиқ дарс ташкиллашмоқда. Бир тарафда “Беш ташаббус” доирасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Спортчи-ёшлар ўзларининг чиқишларини келганларга кўрсатишмоқда. Шахмат-шашка, стол тениси ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
![](https://markaziyfargona.uz/wp-content/uploads/2024/05/photo_2024-05-15_08-51-35-1024x682.jpg)
![](https://markaziyfargona.uz/wp-content/uploads/2024/05/photo_2024-05-15_08-54-57-1024x682.jpg)
![](https://markaziyfargona.uz/wp-content/uploads/2024/05/photo_2024-05-15_08-54-21-1024x682.jpg)
Шунингдек тадбирларнинг энг жозибалиси – “Оналарга эҳтиром” тадбири бўлиб ўтди. Устозлар ташриф буюрган оналарига, фахрий устозларга дилларидаги ширин сўзларини айтишиб, гуллар билан табриклашди. Ўқувчилар куй-қўшиқ, рақслари билан олқишларига сазовор бўлишди. Оналар юртимиз тинчлиги учун дуо қилишди.
![](https://markaziyfargona.uz/wp-content/uploads/2024/05/photo_2024-05-15_08-54-51-1024x682.jpg)
Ўтказилган тадбирлардан барчанинг кўнгли шод бўлди.