- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 210

АТ Халқ банки Ёзёвон филиали огоҳлантиради

ОЛМОҚНИНГ БЕРМОҒИ БОР

Акциядорлик тижорат Халқ банки Ёзёвон филиали 2019–2020 йиллар давомида аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаш, туман иктисодиётини ривожлантириш, шунингдек, ёшларни иш билан банд қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури қарорига асосан 609 нафар фуқарога 5418,7 млрд. сўм чорвачилик, парандачилик, иссиқхона ва бошқа йўналишлар учун кредитлар ажратилган.

Юридик мақомга эга ва якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари ташкил қилиш мақсадида, 179 нафар тадбиркорга жами 8047 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган.

Президентимизнинг ташаббуслари асосида ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси ҳисобидан 13 нафар ёш тадбиркорга 1 381 000 000 сўм кредит маблағи ажратилди.

Ушбу ажратилган кредитлар эвазига туманда бир неча ёшлар иш билан таъминланди.

2020 йил 1 октябрь ҳолатига ушбу ажратилган кредитлар бўйича шартнома шартлари бугунги кунда фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан бажарилмай келинмокда.

Жумладан,  жисмоний шахсларга ажратилган 11 682 000 минг сўм кредитлар бўйича шартнома шартлари қўпол равишда бузилиб, 765 нафар фуқаро томонидан 1 400 000 000 сўм фоиз тўловлари ҳамда 867 000 000 сўм асосий қарздорликлар тўланмай келинмоқда.

Худди шунингдек, 56 нафар тадбиркор ва юридик шахсларга ажратилган 18 693 000 000 сўм кредитдан бугунги кунда 1 109 000 000 сўм фоиз тўловлари ва 689 000 минг сўм асосий қарз тўлов мажбуриятлари бажарилмай келинмоқда.

Бунинг натижасида туманда янги ишчи ўрин яратиш, инвестиция олиб кириш, туман иқтисодиётини ва саноатини ривожлантириш борасида ажратилаётган кредитлар бўйича ресурс тақчиллиги юзага келмоқда.

Ҳурматли Халк банки мижозлари!

АТ Халк банки Сизлардан барча йўналишлар бўйича олинган кредит шартномалари шартларини бажариб, кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб боришингизни илтимос қилади. 

Бу билан Сизга ўхшаб кредит олиш мақсадида навбатда турган фуқароларга ёрдам берган бўласиз.

Бу сафар огоҳлантиряпмиз. Кейинги сафар кедит тўловларини вақтида амалга оширмаётган фуқаролар ва тадбиркорнинг номи ва корхона раҳбарларининг исм-шарифларини элга маълум қиламиз.

Халқимизда “Олмоқнинг бермоғи бор”, деган гап бежизга айтилмаган. Сизлардан олган кредитларингизни вақтида тўлаб қўйишингизни илтимос қиламиз.  

С.МАРИПОВ,

АТ Халк банки Ёзёвон филиали бошқарувчиси.