- Жамият   1 171

Аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга қолдирилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№710, 11.11.2020й) билан, аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.

Ҳукумат қарори билан, яна қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури;
  • Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати;
  • Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Президент Фармонида Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни 2022 йилда ўтказиш белгиланган эди.