Ёзёвон туманидаги 12-мактабда таҳсил олган ўқувчилардан 51 нафари олий ўқув юртлари талабаси бўлди. Бу кўрсаткич мамлакатимиздаги 9691 та умумий таълим мактаблари орасида 101-ўриндаги кўрсатгичдир. Вилоятдаги 900 дан зиёд мактаблар орасида эса 13-ўриндаги кўрсатгичдир.
Мактабда ўтган “Билимлар куни” тадбирида иштирок этган туман ҳокими Йўлчибой Бойигитов ушбу муваффақият билан мактаб жамоасини табриклаб, келгусида янада олдинги ўринларга эришишларини тилади.
И.КАРИМОВ.