- Қарор ва ижро   1 160

БИР СУД – БИР ИНСТАНЦИЯ ТАЪМОЙИЛИ

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида давлатимиз томонидан ислоҳотлар изчил равишда олиб борилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикасининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 24.07.2020 йилдаги ПФ-6034-сонли Фармони, мазкурФармон ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-663-сонли Қонуниқабул қилинди.

Мазкур хуқуқий хужжатлар асосидасудларда бир суд-бир инстанция атамаси вужудга келиб, унга кўра ишларни кўриб чиқилишида бир-бирини такрорловчи инстанциялар бекор қилиниб, ҳалқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими: биринчи инстанция судлари (айрим тоифдаги мураккаб ишлар бўйича-вилоят судлари), апелляция инстанцияси (вилоят даражасидаги судлар) ва кассация инстанцияси (Ўзбекистон Республикаси Олий суди) судлари ташкил қилинди. Илгари судларда ишларни кўрибчиқилишида Назорат инстанцияси ҳам мавжуд бўлиб, юқоридаги Қонун хужжатлари асосида бу инстанция тугатилди, юқори инстанциялар ихчамлаштирилди.

Шу билан бирга биринчи инстанция қарорлари устидан шикоят(протест)ларни бериш муддатларида хам жиддий ўзгаришлар бўлиб, мисол қонун бўйича апелляция шикоятини бериш муддати суд хужжати қонуний кучга киргунча берилади, ЎРҚ-663-сонли Қонунга асосидаИПКнинг 262-моддасига қўшимча олтинчи қисм киритилиб, унга кўраишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо хуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан этиборан хисобланади.

Ўз-ўзидан маълумки, қонунчиликдаги бу ўзгаришлар юқорида айтилганидек фуқаролар ва тадбиркорларнинг юқори инстанцияларда ишларни кўрилишида ортиқча овора бўлишини олдини олишга, уларнинг судда ишларини қисқа муддатларда кўрилиб қонуний ечим топилишида ҳизмат қилади.

С.ПАРМОНОВА,

Марғилон туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси.  

Н.ЭРАЛИЕВА,  

Марғилон туманлараро иқтисодий суди архив мудири.