Фарзандларимизни боғча ёшидан хорижий тилларга ўргатиб бориш уларнинг истиқболли келажагини яратишга замин бўлади. Яқинда қуриб битказилган замонавий дизайн ва қулайликларга эга бўлган “Универсал қурилиш —2017” давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларга рус ва инглиз тилларини ўргатишга ихтисослашган. Бу масканда малакали педагоглар замонавий инновацион усуллар ёрдамида болаларга таълим-тарбия беришади. Шу мақсадда ҳозирда ташкилотга рус ва инглиз тилини биладиган малакали мутахассислар танлов асосида ишга қабул қилинади. Фарзандларимиз келажаги учун қайғурадиган хорижий тиллар мутахассислари бизга 99 899 31 02 телефони орқали боғлансалар бўлади.
Муҳайё ҚАҲҲОРОВА,
туман мактабгача таълим бўлими мутахассиси.