Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига асосан ҳар бир истеъмолчи ўзи харид қилаётган маҳсулот, иш ва хизматлар бажарилиши бўйича, шунингдек, ишлаб чиқарувчи, сотувчи ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилоят худудий бошқармасига 2020 йилнинг дастлабки 7 ойи давомида истеъмолчилардан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳалари хизматларидан 179 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, ёзма 18 та, оғзаки 117 та ва электрон 44 тани ташкил этиб, мазкур мурожаатлар ўқиб ўрганиб чиқилганда, аҳолига коммунал соҳалари томонидан ҳисобланган хизматларига оид ҳисоб-китобларни ортиқчалиги, кўрсатилаётган хизматлар сифатсизлиги ёки тўланган пуллари аҳолининг рақамига вақтида тушмаганлиги, транспорт соҳасидаги нарх, чипта ёки қатновга доир, қурилиш ва чиқинди ташиш хизматлари соҳасида учраётган камчиликлар бартараф этиш масалаларни ташкил этган.
Юқоридаги мурожаатларнинг соҳалари бўйича ўрганилганда, электр таъминоти тизимидан 66 та, газ таъминоти соҳасида 58 та, ичимлик суви масаласида 30 та, транспорт ва қурилиш соҳасида 11та ва бошқа соҳага оид йўналишларда 14 та мурожаатларни ташкил этади.
Ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этилиши юзасидан бошқарма ходимлари томонидан коммунал соҳа ва тегишлилиги бўйича ташкилотларига алоқа хатлари ёзилиб, фуқаролар билан хизмат кўрсатувчилар ўртасида ўзаро тузилган шартномалар ёки шартномаларга киритилган шартларни ҳақиқатда хизмат кўрсатувчи ва ижрочилар томонидан бажарилишига оид масалалар таҳлил асосида ўрганилиб, барча мурожаатлар ижобий ҳал этилиши натижасида, истеъмллчилар фойдасига 156,2 млн сўм қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.
Бугунги кунда ҳар бир истеъмолчи ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилинишини сўраб мазкур идора ҳамда ташкилотларга ёзма ариза бериш, ишонч телефонларига мурожаат этиш, интернет сайти орқали электрон тарзда мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг
Расмий интернет веб сайти – www.consumer.uz; Телеграм канали – https://t.me/consumeruz; қисқа рақамли ишонч телефони – 1159.
Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг ишонч телефони – 73-244-66-15.