- Турфа олам   1 325

КАПР ҚЎНҒИЗИ ТАШҚИ КАРАНТИН ЗАРАРКУНАНДАСИНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЕТКАЗАДИГАН ЗИЁНИ

Вилоятда мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш хажмини янада ошириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Аммо, ҳозирги кунда дунёда ўсимлик дунёсига катта иқтисодий зарар етказаётган зарарли организм ва касалликларни сони янада ортиб, ер юзининг барча мамлакатларига кескин равишда тарқалиб келмоқда.

Ҳозирда, Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати хабарига кўра, Ўзбекистондан етиб борган 1 тонна қуритилган ўрик маҳсулотлари орасида карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм – капр қўнғизи (Trogoderma granarium Ev.) аниқланган.

Ушбу партия Россия фитосанитария талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи  Ўздавкарантин инспекциясининг ташқи фитосанитар сертификат билан Россияга олиб кирилган. Капр қўнғизи Ўзбекистонда расмий равишда йўқ қилинган объект ҳисобланади.

Капр қўнғизи кўплаб мамлакатларда карантин аҳамиятига эга организмлар рўйхатига киритилган бўлиб, у заҳирадаги маҳсулотларнинг 70 фоизини йўқ қилишга қодир.

Капр  қўнғизи бу зараркунанда ташқи карантин организм ҳисобланиб, қўнғизининг танаси чўзиқ овал шаклда, тўқ қўнғир тусли бўлиб, қанот устларида очроқ доғи бор. Мўйловлари оч жигарранг ёки сариқ тусда. Эркагининг узунлиги
2 мм, урғочисининг узунлиги 2,8 мм бўлади. Личинкасининг узунлиги 4 мм гача бўлиб, учи томон торайиб боради. Узун қўнғир туклари бор. Сўнгги қорин сигментининг орқа чеккасидаги туклари энг узун бўлади. Ғумбаги хам яхши сезиларли сийрак туклар билан қопланган.Урғочилари биттадан қисман бир жойга ҳарорат 300 С да ўртача 65-70 та, 320 С да эса 126 та тухум қўяди. Ўрта хисоб билан 65 та тухум қўяди. Тухумини нарсаларнинг буришган томонига мустахкамлайди, масалан, қоплар устига ёки ташлаган личинка терисига улаб қўяди ва улар шамол ёрдамида тарқалиши мумкин.Эмбрионнинг ривожланиши 5-16 кун, ҳарорат 300 С да ва нисбий хаво  намлиги 70 % бўлганда 65 кун давом этади. 

Капр қўнғизининг ривожланиши ва кўпайишига таъсир этувчи ташқи муҳитнинг асосий омилларидан бири бу ҳарорат ва намликдир. Қўнғизнинг минимум ривожланиши учун ҳарорат 240 С ва 33-370 С етарли хисобланади.Қўнғизи личинкалари совуққа чидамли бўлиб, -210 С совуқда 4 соат чидай олади. -10 С совуқда 4 соат ичида 50 % гача ва 9 кунда 100 % тухум нобуд бўлади. Дон 600 С гача қиздирилганда ҳамма тухумлар ва I ёшдаги личинкалар 30 дақиқадан сўнг, V ёшдагилари эса 25 дақиқадан ва етук зотлари 35 дақиқадан кейин нобуд бўлади.

Ушбу зараркунандани республикамиз ҳудудида пайдо бўлишини олдини олиш  мақсадида энг самарали усул бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақланаётган омборларни фумигация, зарарсизлантириш тадбирларини олиб боришдир.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган юридик ва жисмоний шахслар давлат ва хўжалик бошқаруви органи вакиллари Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳодимлари билан маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда экспортга чиқаётган ҳар бир карантин остидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳудуддаги агроном инспектор томонидан назоратдан ўтказиши ва фумигация қилиниб, сўнг Инспекция лаборатория хулосасининг ижобий хулоласисига биноан экспортга чиқарилиши юқорида келтирилган тўсиқларни олдини олишда муҳим омил бўлиб хисобланади.  

А.АБДАЗИЗОВ,

Р.АБДБАННОПОВ,

О.МАМАЖОНОВ,

          Фарғона вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси агроном инспекторлари.