- Жамият, Ислоҳот   1 359

КИСЛОРОД ТЎҒРИ “МУОМИЛА”НИ ЁҚТИРАДИ

Ҳозирги кунда бутун дунёда сиқилган кислородга бўлган эҳтиёж бир неча баробарга ортганини барчамиз кўриб турибмиз. Сиқилган кислород тиббиёт, саноат шунингдек хизмат кўрсатишда кенг қўлланилмоқда. Кислород баллонларидан фойдаланишнинг хавфли омиллари – бу унинг тез ёниш ҳусусияти, шу жумладан, ёнғинга хавфлилиги ва портловчи газ хусусиятларига эга эканлиги ҳисобланади.

Сиқилган кислород баллонлари кўк(ҳаво) рангда бўлади ҳамда қора рангдаги “КИСЛОРОД” ёзуви билан белгиланади.

Ёғлар ва мойлар билан реакцияга киришганда, кислород иссиқлик чиқиши билан дарҳол оксидланади, бу эса ёнғин ва портлашга олиб келади.

Ёдингизда тутинг!

–   транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш шохобчалари ходимлари учун фойдаланилаётган (айниқса ётган ҳолда фойдаланманг) кислород баллонларини кўтариб силжитишда етарли тушунчага эга бўлмаган одамларни ёрдамга чақирманг! Атрофингизда кўп одам тўпланишини олдини олинг!

–   кислород балонлардан фойдаланганда, асбоб-ускуналар, қўллар ва кийимлар ёғ, мойлардан тозаланган бўлиши лозим;

–   синтетик матолардан тикилган кийимларда ишлаш мумкин эмас;

–   кислород баллонлари жойлашган хоналарда тез ёнувчан моддалар бўлмаслиги лозим;

–   баллон кран редукторининг вентили, босим кескин кўтарилишини олдини олади, вентилни очиш учун болға ишлатиш мумкин эмас;

–   вентил ишламай қолганда баллонга, “Эҳтиёт бўлинг, нуқсонли вентил” ёзиб қўйилади;

–   кислородни ҳавога чиқарманг! Бу сизнинг кийимларингиз ва биноларингизда тўпланиб, ёнғин ёки портлашга сабаб бўлиши мумкин;

–   барча кислород баллонларидан фойдаланувчилар учун кислород баллонлари паспорт ва яроқлилик муддати, гувоҳнома ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши лозимлигини эсда сақланг ҳамда яроқсиз ҳолатда фойдалманг!

–   баллон сақланадиган хонада чекиш қатъиян ман этилади!;

–   кислород баллони портлаганда бўлакларга парчаланиб кетади. Ёнғин чиқиши хавфини олдини олдини олиш, бахтсиз ҳодисаларни бартараф этиш учун кислород баллони сақланадиган ҳар қандай хонада ўт ўчириш воситалари бўлиши лозим!

–   кислород баллонларини иссиқлик мосламалари яқинида ва қуёш нурлари тушадиган жойларда сақлаш мумкин эмас;

–   баллон металл мосламага ўрнатилган ва камар ёки занжир билан қотирилган бўлиши керак;

–   яшаш уйингизда ҳар қандай турдаги кислород балонларидан фойдаланманг, сақламанг ёки уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланманг!

Ҳуллас, кислород тўғри “муомила”ни ёқтиради.

З.УМАРОВ,

С.МАШРАПОВ,

Ёзёвон тумани Фавқулодда вазиятлар

бўлими бўлинма бошлиқлари.