- Қарор ва ижро   1 133

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ, ВАТАННИ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги «Чақирувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, барча шаҳар-туман мудофаа ишлари бўлимларида 2020 йилнинг 10 августидан 2021 йил 10 февралига қадар навбатдаги чақирув мавсумига тайёргарлик кўриш, 1994-2003 йилларда туғилган чақирувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ва Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташлари учун улар ўртасида танлов тадбирлари ўтказилади.

Танловда чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси баҳоланади ҳамда якка тартибда суҳбат ўтказилади.

К.НОРМАТОВ,

туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник.