- Ислоҳот, Туман янгиликлари   1 262

МАСЪУЛИЯТ

Президентимизнинг видеоселектор йиғилишида депутатлик масъулияти ҳақидаги  айтган гапларидан  ўзимизга хулоса чиқарадиган бўлсак, юртимиз раҳбари депутатлардан кўп нарса кутаётганини англаб етган бўлишимиз зарур.  Президентимиз қаерга бормасин, аҳолининг турмуш тарзи, инфратузилманинг аҳволи, мутасаддиларнинг ислоҳотларга муносабати билан қизиқади. Давлатимиз ьошчиси вилоятимизда бўлганида қатор туманларда аҳолининг турмуш фаровонлиги учун қилиниши зарур бўлган ишлар, ечимини кутаётган муаммолар хусусида гапириб ўтди. Бугунги кунда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан одамларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу шароитда раҳбарлар қатори биз депутатлар ҳам фаол бўлмоғимиз, сайловолди учрашувларда берилган ваъдаларимиз устидан чиқиш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қилишимиз лозим. Албатта йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар қисқа вақт ичида ечимини топиши қийин. Лекин халқнинг ишончини оқлаш учун депутатлик масъулиятини унутмай сидқидилдан ишлашимиз зарур.

Аҳоли билан доимо мулоқотда бўлиб туриш учун “Миллий тикланиш” демократик партияси туман кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари жойларда учрашувлар ўтказиб,  муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилмоқдалар. Гулистон МФЙ ҳудудида бундан 12 йил аввал қазилган қудуқдан ичимлик суви чиқмай қолиб аҳоли қийналаётгани ҳақида  мурожаат келиб тушгач,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Мамажонов билан биргаликда шу мурожаат бўйича шуғулландик. Натижада қисқа вақт ичида аҳоли яна ичимлик сувидан баҳраманд бўлди. Бу ишлар вилоят ва туман сув оқава ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ислоҳотларнинг замирида инсон омили ётади. Энди фақат ишлар қоғоздда акс этадиган замонлар ўтди. Биз раҳбарми, депутатми Президентимиздан ибрат олиб, халқимизни рози қилиб яшайлик.

               М. ҚОСИМОВ,

           туман кенгаши депутати.