- Жамият   1 671

МУАММОЛАРГА  ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январь куни “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таoминлашда ўзига хос самарали механизмга айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халк қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда жойларда аниқланган бошқа муаммолар етарли даражада акс эттирилмаётганлиги, жойлардаги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш ҳамда уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга, зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришга етарли эoтибор қаратилмаётганлиги фармонни қабул қилишга сабаб бўлди.

2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалдаги тизими билан бир қаторда, Халк қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинди.

Халқ қабулхоналари: ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлайди ҳамда ҳал қилинишини таoминлайди.

2019 йилнинг 1 июлига қадар барча давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари веб-сайтларини, туман (шаҳар) бўлинмалари веб-сайтларини 2020 йилнинг 1 январига қадар ташкил қилиш орқали фуқароларнинг ҳар бир давлат органи ҳудудий бўлинмаларга бевосита электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.

 

Ғ.ТУРСУНАЛИЕВ,

вилоят адлия бошкармаси ҳуқуқий тарғибот ва маoрифат бўлими бошлиғи.

О.БЎТАЕВ,

туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.