Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатида муаллимлар ҳақида гапириб: “Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим. Муаллимларимиз болаларга сифатли таълим бериш ва ўз устида ишлашдан бошқа нарса ҳақида ўйламаслиги учун давлат барча шароитларни яратиб бериши зарур. Шу боис ўқитувчи, мураббий ва методистлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш бўйича бошлаган ишларимиз келгуси йилда ҳам давом эттирилади”, деди. Шу мақсадда таълим тизими ходимларини рағбатлантириш учун 330 миллиард сўм йўналтириладиган бўлди. Шунингдек, ўқитувчининг ўз фанини билиши, педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигидан келиб чиқиб, тоифа бериш мезонлари қайта кўриб чиқиладиган бўлди. Ўқитувчилар малакасини ошириш масаласи аввалги каби ҳар 5 йилда эмас, “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида узлуксиз равишда ошириб бориши йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, Президентимиз ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини ошириш борасида ҳам юрагимиз тубидаги гапларни айтиб ўтди. Бу ғамхўрликлар бизни янада куч ва ғайратимиз жўшиб ишлашга ундайди.
Насибахон АБДУРАҲМОНОВА,
14-мактаб психологи.