- Жамият, Туман янгиликлари   1 218

МУАММОЛАР ЎРГАНИЛИБ, ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Ёзёвон туман прокурори, 2-сектори раҳбари И.Ходжаев Юқори маҳалла фуқаролар йиғини, Мингчинор кўчасида яшовчи хонадонларга маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари билан бирма-бир кирилиб, фуқаролар билан учрашиб, суҳбатлашиб чиқилди.

Учрашувда, Мингчинор кўчаси, 15-уйда яшовчи Гулзодахон Отахонова сектор раҳбаридан янги қурган уйи учун шифер олишда қийналаётганлигини билдириб, ёрдам сўради.

Г.Отахоновага 100 дона шифер олиб берилиб, ушбу муаммо жойида бартараф қилинди.

2-сектор ҳудудида жойлашган Сойбўйи қабристони сектор раҳбари маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва туман ободонлаштириш бошқармаси масъуллари билан биргаликда кўздан кечирилганида, қабристонни тозалиги талаб даражада эмаслиги аниқланди. Туман ободонлаштириш ходимларини жалб қилиниб, қабристонда ободонлаштириш ва тозалов ишлари амалга оширилб, тўлиқ якунига етказилди.

2-сектор ҳудуддидаги 11-мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, моддий техник базаси ва дарс жараёнларида санитар қоидаларга риоя этилиши ҳолати ва бошқа масалларни ўрганиб чиқди ва мактаб маъсулларига кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Юқори Сойбўй маҳалла фуқаролар йиғини, Мустақиллик кўчасида яшовчи ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “темир дафтар”га киритилган хонадонларда яшовчи фуқароларнинг яшаш хонадонларига бирма-бир кирилиб, фуқаролар билан учрашиб, ногиронлар О.Умурзақов, О.Нурматов, Й.Рустамов, З.Фозилова ва Д.Тошмирзаевларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ