Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини шу кунгача ўз биносига эга эмас эди. Маҳаллага М.Иномов раис бўлгач, бир пайтлар Оқшом кўчасидан йиғин биноси қуриш учун ажратилган жойда фаоллар ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳокимлик, Маҳалла хайрия жамоат фонди, ҳомийлар томонидан имконият даражасида маблағ ажратилиб, 4 хонадан иборат замонавий бино қуриб битказилди. Бино ёнида 100 туп мевали кўчат экилиб, боғ барпо қилинди.
Маҳалла йиғини биносининг очилиш маросими Наврўз шодиёналари билан уйғунлашиб, тадбир иштирокчиларига дастурхон ёзилиб, дошқозонда ош тарқатилди. Нуронийлар дуолар қилдилар. Маҳалла фаоли Мансуржон Иномов бу ерда маҳалла гузари ташкил қилиб, оталар чойхонаси, кутубхона ташкил қилиш ҳаракатида эканлигини айтиб, барчани хурсанд қилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари М.Хотамов, З.Тешабоева иштирок этдилар.
М. МЎЙДИНОВА,
Наврўз МФЙ хотин-
қизлар масалалари
бўйича мутахассиси.
У. УМАРОВ олган сурат.