Мамалакатимизда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш ва шу асосида ахолининг фаровонлигини ҳамда турмуш даражасини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди. 2021 йилда Ёзёвон туманида “Оғир” шароитдаги 2 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш доирасида 1427 та хонадонларда яшовчи 8543 нафардан зиёд ахолини яшаш шароитларини яхшилаш, қулай шарт-шароитлар яратиш, МФЙ ларнинг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва худудларни комплекс ривожлантиришдир. Шу мақсадда уларга йўл-траспорт инфратузилмаси, мухандислик-коммуникацияси тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун жами 12 млрд 423 млн 100 минг сўм маблағлар сарф этилиши режалаштирилган.
Жумладан;
Тошҳовуз МФЙ ҳудудида 2260 метр ички тупроқли кўчалар шағаллаштирилди. 8,5 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб, оқланди. 5800 дона мевали ва манзарали дарахтлар экилди. 3200 метр ариқлар тозаланди. 8 та кўчаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 20 та хонадонларнинг фасад қисмлари оқланиб, таъмирланди. Шунингдек 15 та хонадонларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари 104 та таянч ва 1 дона ТП ўрнатиш ишлари амалга оширилди. 2,5 км янги тармоқ тортиш ишлари бажарилди.
Дастур асосида 23 та ГРП лар ҳамда 500 метр табиий газ тармоқлари жорий таъмирланди.
Тошҳовуз МФЙ Тошҳовуз кўчасидаги мавжуд босимли сув минорасининг бўяш ишлари, 1,9 км 110 дм ли ичимлик суви тармоғи олиб келиниб, Сер сув кўчасида 110 дм ли 200 метр тармоқ пайвандлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари худуддаги таъмирталаб уй-жойларни таъмирлаш учун ҳомийлик асосида 50 куб.м қум олиб келиниб, 1 тонна оҳак билан таъминланди.
Хонобод МФЙ худудида бугунги кунга қадар 4200 метр ички тупроқли кўчалар шағаллаштирилди. 7,2 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб, оқланди, 8600 туп мевали ва манзарали дарахтлар экилди. 4000 метр ариқлар тозаланди. 6 та кўчаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 15 та хонадонларнинг фасад қисмлари оқланиб, таъмирланди. Шунингдек 18 та хонадонларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 1 дона ТП ўрнатилиб, 30 дона таянч ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.
Бундан ташқари таъмирталаб уй-жойларни таъмирлаш учун ҳомийлик асосида 15 куб.м қум олиб келинди.
Дастур асосида тоза ичимлик суви таъминоти бўйича лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилиб, тендер танловлари ўтказилмоқда.Бундан ташкари жами 2 км 110 дм ли ичимлик суви тармоқлари олиб келинди.
Электр таъминоти бўйича бажарилиши режалаштирилган ишлар юзасидан лойихалаштириш ишлари амалга оширилмокда.
Жорий йил давомида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоқларда юқоридаги ишларни амалга ошириш натижасида 6,3 км йўллар асфальтлаштирилади;
11,7 км ички йўлларга қум шағал қопламаси ётқазилади;
15 км ичимлик суви тармоқлари тортилади;
3 дона ичимлик суви иншооти қурилади;
3 дона янги трансфораматорлар ўрнатилади;
1,5 км электр тармоғи қурилади;
55 дона газ балонлари билан таъминланади;
0,6 км янги газ тармоғи тортилади;
2 та умумтаълим мактаблари таъмирланади;
1 та 60 ўринли мактабгача таълим ташкилоти янгитдан қурилади;
2 та соғлиқни сақлаш объектлари тўлиқ таъмирдан чиқарилади.
Ободлик кўнгилдан бошланади, деб бежиз айтишмаган.
Қадрли юртдошлар!
Дастур доирасида биз барча ишларни амалга оширамиз. Сиз азизлар томонидан бажарилиши керак бўлган ишларга елка қўйсангиз бас.
Туман кенгаши сессиясида ҳокимимиз Дилшоджон Джалилов ичимлик суви тармоқлари учун ҳандакларни ҳашар йўли билан қазилиши, унинг ҳисобидан иқтисод қилинган маблағни йўлларга сарфлашни таклиф қилди.
Ўйлаймизки бу таклифларни юртдошларимиз қўллаб-қувватлайди.