Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Мамажонов МТДП фаоллари билан биргаликда Гулистон, Мустаҳкам дўстлик ва Ёшлик маҳалла йиғинларида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашиб, жойлардаги муаммоларни ўрганди.
Гулистон маҳалласида бўлган депутат аҳолини табиий газ билан таъминлаш имкониятларини ўрганди. Бу бўйича туман газлаштириш идораси раҳбари А.Қўчқоровдан ижобий жавоб олди. 2021 йилда маҳалла табиий газ билан таъминланадиган бўлди.
Мустаҳкам дўстлик маҳалласида аҳоли вакиллари билан учрашувда ҳам табиий газ ва ичимлик суви масалалари кўтарилди. Депутат бу муаммолар туман миқёсида ҳал бўлиши учун ҳаракат борлигини маълум қилди.
Ёшлик маҳалласида бир неча йилдан буён ечим топмаётган янги мактаб қуриш масаласини ўрганган Ж. Мамажонов бу муаммони республикадаги тегишли вазирликлар билан биргаликда ҳал қилиш имкониятини айтиб ўтди.
И. КАРИМОВ.