Фарғона вилоят прокурори ташаббуси билан 2020 йил 24 декабрь куни Ёзёвон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари И.Ходжаев томонидан 28-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 50 нафар фуқаролар ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Унда 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, улардан 6 таси жойида ҳал қилиниб, 5 таси назоратга олинди.
Хусусан, Қоратепа МФЙ Тафаккур кўчаси 4-уйда яшовчи А.Ҳамдамова, Хонобод МФЙ Саид Аҳмад кўчаси 11-уйда яшовчи фуқаро Х.Олимов, Гузарбоши МФЙ Янги Аср кўчаси 79-уйда яшовчи фуқаро С.Содиқова ва Чўлигулистон МФЙ Миришкор кўчаси 64-уйда яшовчи Р.Парпиевага вилоят шифохоналарида бепул даволанишлари учун йўлланма (ордер) берилиши таъминланди.
Шунингдек, Такалик МФЙ Гулистон кўчаси 28-уйда яшовчи фуқаро М.Сартаев ногиронлик аравачаси билан таъминланди.
Бундан ташқари, Сойёни МФЙда яшовчи фуқаро М.Абобакировнинг яшаш хонадонига кадастр хужжатлари расмийлаштириб берилиши таъминланди.