- Жамият, Туман янгиликлари   1 090

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ТУМАНИМИЗДА

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Қатортол МФЙда жойлашган 1-сектор штабида туман ҳокими Д.Джалилов иштирокида республика ишчи гуруҳи, ИИВ масъул ходими Ф.Ўсаров биргаликда тарғибот семинари ўтказдилар.

Семинарда ҳоким ўринбосарлари, ИИБ, сектор ҳудудидаги 9 та МФЙ раис ва профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Туман ҳокими Д.Джалилов бугунги учрашувнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб, МФЙларда “Хавфсиз маҳалла”, “Хавфсиз ҳовли” тизимини жорий қилиб, биринчи навбатда қизил ҳудудга киритилаган МФЙларда амалий ишларни олиб бориш, аҳоли муаммолирини ўрганиб, бартараф этиш ва аҳоли норозиликларига сабаб бўлаётган омилларни ўрганиб, бартараф этишлигини таъкидлади.

Йиғилишда Ф.Ўсаров маҳаллаларда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий профилактика ишларини “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширишни ташкил этиш меҳанизмини тушунтириб ўтди.

Нотиқ ўз сўзида маҳаллаларда ишчи гуруҳ ташкил қилиш, таркибга профилактика инспектори, МФЙ раиси ва унинг ўринбосарлари бириктирилишини айтиб ўтди. Ишчи гуруҳи хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммолари, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларни ва фуқароларни норозилик кайфиятини келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаб, электрон рўйҳатини тузишларини ва секторларга тақдим қилишларини билдирди.

Секторларда шакллантирилган ушбу муаммоларни мутасадди идора ва ташкилотлар кўриб чиққанларидан сўнг, ҳал бўлмаган муаммо эгалари “темир”, “аёллар”, “ёшлар” дафтарига киритилади ёки туман миқёсида ҳал бўлмаган омиллар “Йўл харита” ёки “Дастур”га киритилиши айтилди.

Тадбирдан сўнг республика ишчи гуруҳи Тошҳовуз МФЙда ўрганишлар олиб борди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ