Ижодкор МФЙ ўрамидаги Пинаж қишлоғи аҳолиси учун хизмат қилувчи артезиан қудуғи бир неча йиллардан буён яроқсиз, қаровсиз ҳолда ётарди.
“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан қишлоқдаги бу артезиан қудуғини янгилаб, таъмирлаб, халққа тоза ичимлик сувидан фойдаланиш учун топширилди.
Тоза ичимлик суви шаҳобчасини ишга тушириш тадбирида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси Музаффар Саломов, вилоятдан Бахтиёр Қирғизов, туман бош имом хатиби Абдуҳалим Тўхлиев иштирок этдилар. Қишлоқ аҳолиси вакилларига ишга туширилган сув минорасини топширдилар.
Отилиб чиқаётган тоза ичимлик сувидан бахтиёр халқ, қишлоқ оқсоқоллари Муҳаммадамин Аҳмедов, Зокимржон Холбоев дуо қилишиб, туман ҳамда фонд раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ