Президент Ш.Мирзиёев Ўзбекистондаги сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашувда бугунги кунда сиёсий партиялар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр билдириб, улар фаолиятини танқид қилди. Президент Давлат ва жамият ҳаётига доир кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда, халқимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда сиёсий партияларнинг ўрни катталигини таъкидлади.
Учрашув давомида Юртбошимиз томонларидан Сиёсий партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этиб ўтдилар. Шунингдек 2,5 миллион аъзога эга сиёсий партиялар ва ижро ҳокимияти ўртасида жойларда яқин ҳамкорлик умуман йўқлигини айтиб, «Бугунги кунда сиёсий партияларнинг энг қуйигача, маҳаллагача тушиб ҳалқнинг муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал қиладиган чинакам кучга айланганми йўқми», –деди.
Мулоқот давомида сиёсий партиялар фаолияти бугунги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг ишини такомиллаштириш ва самарасини ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар, амалий таклифлар билдирилди.
Ушбу учрашув ва Президентимиз томонларидан билдириб ўтилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда, O’zLideP Ёзёвон туман Кенгаши, депутатлик гуруҳи ҳамда партия фаоллари иштирокида халқ депутатлари Ёзёвон туман кегашидаги O’zLideP депутатлик гурухининг йиллик иш режалари яна бир бор қайта кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан партиянинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, аҳолининг бугунги кундаги муаммоларини ҳал этиш ва қатъий жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича келишиб олдилар.