Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга мувофиқ, туман аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулотларнинг ўз вақтида етказиб берилишини тизимли мониторинг ва назорат қилиш, бозорларда нарх-наволар кескин ошишини олдини олиш бўйича туман ҳокимининг барча маҳаллаларда кичик типдаги, енгил конструкцияли “Эко дўкон”лар ташкил қилиш бўйича фармойиши қабул қилинганди.
Ана шу фармойиш талабларидан келиб чиқиб, ҳозирда Наврўз, Истиқлол маҳалла йиғинларида ташкилланган “Эко дўкон”лар ўз фаолиятини бошлади. Марказий Фарғона, Беруний, Сувлиариқ, Юқори, Хонобод, Иштирхон каби маҳалла йиғинларида енгил конструкцияли “Эко дўкон”лар фаолият олиб бормоқда.
Сойёни, Гулистон, Қатортол МФЙларда дўконлар ўрнатилиб, қурилиш ишлари олиб бориляпти.