- Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари   1 348

“ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ” October 21, 2020

Ўзбек тили байрами куни 28-болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат, маданият бўлимлари ҳамкорлигида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” номли адабий-бадиий кеча ташкилланди.

Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими Й. Бойигитов ўзбек тилининг жаҳондаги ўрни, жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида гапирди.

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш масалалари бўйича вилоят ҳокими маслаҳатчиси С.Тонготарова ўзбек тилини давлат тили сифатида янада ривожлантириш тўғрисида меҳнат фахрийлари, ижодкорлар А. Тошқулов, А. Исмоилов тилимиз тарихи, у билан боғлиқ воқеликлар ҳақида гапирдилар.

Шунингдек, 13- ва 36-мактаб ўқитувчилари Ю. Каримова ҳамда Г. Бўронованинг тил байрамига бағишланган чиқишлари йиғилганларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Байрам тадбирида “Ёзёвон наволари” ашула ва рақс ансамбли хонанда ва созандаларининг куй-қўшиқлари, 28- мусиқа мактаби ўқувчиларининг моҳирона ижролари барчага манзур бўлди.

Кеча ниҳоясида туман халқ таълими бўлими мудири Ф. Юлдашев тадбирда фаол бўлганларга фахрий ёрлиқлар топширди.

“Марказий Фарғона” мухбирлари.