Қовунни алоҳида таом сифатида, имкон қадар кечқурун ейишдан тийилиб истеъмол қилиш керак ва яна озгина нон билан танаввул қилиш лозим.
Қовунни овқатдан кейин ёки овқат пайтида истеъмол қилиш нотўғри ва бу еган овқатимиз ҳазмини бузиш билан соғлигимизга зиён қилиши мумкин.
Қовунни егандан сўнг худди овқатланган каби камида 2 соат сув ичмаслик ва бошқа егулик истеъмол қилмаслик тавсия қилинади.
Қовунни уруғларини ташламанг, уни сақлаб қўйинг.
Уруғини кўпчилик эркакларга жинсий қувватни ошириш, болаларни гижжа қуртларини тушириш хусусияти борлигини билмайди. Қовун уруғи барча учун ўта фойдали витаминларга бой маҳсулот ҳисобланади.
Қовун уруғини боболаримиз яхшилаб майдалаб, талқон шаклига келтириб истеъмол қилишган. Ҳозирда бизда буни майдалашга имконият етарли, унинг бир қошиғини яхшилаб эзиб, таъбга қараб болажонларга бўтқаларга бир қошиқчадан аралаштириб истеъмол қилдириш мумкин, бу фарзандларимизни гижжалардан халос қилдириб, уларнинг иммунитети тикланишига сабаб бўлади.
Катталар эса бир ош қошиқда майдаланган қовун уруғини қатиққа ёки асалга аралаштириб истеъмол қилиши мумкин, бу эркаклик қувватини ошириш билан бирга, одамни бақувват қилади.
Фарзанд кўришдан қийналиб юрган эр-хотин биргаликда истеъмол қилишлари тавсия қилинади.
Қовун уруғидан олинган живоз ёғидан (Бухороча ёғ) қилинган ошни еб кўрганмисиз, оши жудаям ширин ва шифобахш бўлади. Сиз яшаб турган ҳудудда шунақа эски услубда ёғ тортадиган тегирмонлар бўлса, албатта қовун уруғларини йиғиб, ёғидан тортиб олинг ва овқатларингизга ишлатинг.
Қон босими борлар тарвуз есин, тарвузниям уруғи билан есин, қон босими йўқлар эса қовун есин, қовун уруғини алоҳида истеъмол қилсин.