Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан 2020 йил 15 августдан бошлаб, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши, маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови, очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолиятига, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолиятига, музейлар фаолиятига, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналарга, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (30 кишидан кўп бўлмаслиги) руҳсат берилди.
Туманимизда ҳам юқоридаги фаолият турлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз ишини бошладилар. Бу албатта қувонарли.
“Элегант” ўқув маркази ўз фаолиятини яна давом эттирмоқда. Биз у ердаги ишлар билан танишар эканмиз, қиз-жувонлар учун марказда шароитлар яратилган, пандемия қоидаларига амал қилган ҳолда олиб борилмоқда. Ҳозирда марказда 4 та гуруҳ бўлиб, ҳар бирида 15 нафардан ўқувчи бор. Ҳозирча 2 та йўналишда пазандачилик ва ҳамширалик курслари олиб бориляпти. Аста-секин, қолган фаолият турлари ўз фаолиятини бошлайди.
Ҳа албатта, аёлларимиз, оиламиз учун турмуш тарзимизда асқотадиган бундай курслар кўпаяверсин. Иккинчи томондан даромад манбаи бўлади. Айтишади-ку, “ҳунар – ҳунардан зар унар”.