- Жамият, Ислоҳот, Иқтисодиёт, Туман янгиликлари   381

Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалиловнинг ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йиллида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашига

МУРОЖААТИ 

8 апрель куни мухтарам Президентимиз раҳбарликларида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш танқидий-тахлилий рухда ўтиб, тадбиркорлик масалалари билан барча бирдек шуғулланишлари бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик субъектларига жуда кўплаб имкониятлар ва имтиёзлар берилиши таъкидлаб ўтдилар.

Хусусан:

Компенсация бериладиган кредитлар фоизи миқдори Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан 1,75 бараваригача оширилиши белгиланди.

Жорий йилда тадбиркорларга айланма маблағлар учун камида 40 триллион сўм кредит, бундан ташқари, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 1 триллион сўми ҳисобидан экспортёрларга “револьвер” кредитлар ажратиш муҳимлиги айтилди.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш мақсадида уч йил давомида солиқларни ўз вақтида тўлаган интизомли тадбиркорларга солиқларнинг 50 фоизини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш тартиби ишлаб чиқилади.

Шунингдек, экспортнинг валютаси чет элдан ўз вақтида келиб тушмагани учун жарима миқдорини 2 бараварга қисқартириш, мажбурий ижро орқали ундириладиган қарздорликни бюджет ва тадбиркорлар фойдасига тенг тақсимлаш бўйича топшириқлар берилди.

Давлат харидлари кичик ва ўрта бизнес учун катта имконият экани, ҳокимлар тадбиркорларни ушбу жараёнга янада фаол жалб қилиб, уларнинг давлат харидларидаги улушини камида 2 бараварга ошириши зарурлиги таъкидланди.  

жойларда енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш шохобчаларини жойлаштириш тартибини ишлаб чиқиш, жумладан, ушбу шохобчалар учун ер майдонларини аукцион савдолари орқали вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи асосида сотиш тизимини жорий этиш;

Ижтимоий аҳамиятга эга фаолият йўналишида янги ташкил этилаётган тадбиркорга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 минг бараваригача миқдорда бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 75 фоизигача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кафиллигини бериш;

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан кредит фоиз харажатларини унинг ставкасидан қатъий назар 5 фоизли пунктгача компенсация қилиш кабилар шулар жумласидандир.

Ушбу йиғилишдан мен бош сектор раҳбарлари ҳамда туманимиздаги барча масалага алоқадор раҳбарлар ўзимизга тегишли хулосаларни чиқариб олиб, янгича дунё қараш ва янгича фикирлаш билан ишлашни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик.

Туманимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда янги йўналишларда тадбиркорлар сафини кенгайтириш шу билан бирга аҳолининг бандлигини таъминлаш, бюджетга тушумлар кўпайтриш мақсадида ўз олдимизга қуйдаги вазифаларни белгилаб олдик.

Биринчидан; туманда 2021 йил 1 апрель ҳолатига жами 789 та кичик бизнес субъектлари мавжуд бўлиб, шулардан ҳозирги кунда 738 таси фаолият юритиб келмоқда. Шундан йил бошидан буён 29 таси ўз фаолиятини тугатган бўлса, 22 таси турли сабабларга кўра фаолият кўрсатмай келмоқда. Ушбу фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларни муаммоларни ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдамлар бериш орқали фаолиятларини тиклашларига кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, чора-тадбирлар белгиланди.

Тадбиркорлик субъектлари ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошириш юзасидан 2021 йил давомида жами 245 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади. 2021 йил 1-чораги давомида 55 та ташкил этилган бўлса

2-чорагида 81 та ташкил этилиб, жами ярим йиллик давомида 136 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши белигилаб олинди.

Шунингдек, туманда ташкил этилган “Тадбиркорлар уйи”да ҳар ҳафтада секторлар раҳбарларини тадбиркорлар қабулини ташкил этиш орқали тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилади.

Шу кунга қадар тадбиркорлар томонидан қабулларда жами 139 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларининг 18 та тўлиқ ижобий хал этилган, 111 тасига (ҳал қилиб бўлмайдиган мурожаатлар 54 та) тушунтиришлар берилган. 28 та мурожаат ижро ҳолатида. 

 Туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида умумий қиймати 146,5 млрд. сўмлик 42 та лойиҳалар амалга оширилади ҳамда 379 та янги иш ўринлари яратилади.

Жорий йилнинг март-апрель ойларида ушбу дастурлар доирасида умумий қиймати 9 млрд. 710 млн. сўм бўлган 13 та лойиҳалар ишга туширилди ҳамда 51 та янги иш ўринлари яратилди.

Тижорат банклари томонидан шу кунга қадар 64 та тадбиркорлик субъектлари жами 3 млрд. 800 млн. сўм кредит маблағлари ажратилган бўлса, 1-ярим йиллик якунлари билан ушбу жами 8 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштиришга эришилади.

Тумандаги 4 та кичик санот зоналарида йил якунига қадар умумий қиймати 318 млрд. 430 млн. сўм бўлган 42 та лойиҳаларни ишга туширилиши таъминланади.

Туман саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида 1-ярим йиллик якунларига қадар 12 гектар майдонларда 2 та қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Иккинчидан, 2021 йил 1-чорак учун аниқланган давлат даромадлар режаси 12 млрд. 215 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, амалда 12 млрд. 284 млн. сўмга бажарилиши таъминланиб, чораклик ижро режага нисбатан 69.8 млн. сўмга кўп ёки 100.6 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, 2021 йил аниқланган маҳаллий бюджет даромадлар режаси

5 млрд. 676 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, амалда 7 млрд. 526 млн. сўмга бажарилиши таъминланиб, чораклик ижро режага нисбатан 1 млрд. 850 млн. сўмга кўп ёки 132,6% ни ташкил этди. Натижада 1-чорак якуни бўйича маҳаллий бюджетда 1 млрд. 850 млн. сўм қўшимча манба шакллантирилди.

Шу билан бирга,  2021 йил 1-ярим йиллик аниқланган бюджет даромадлар режаси 24 млрд. 642 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, амалда 14.04.2021 йил ҳолатига 14 млрд. 947 млн. сўмга бажарилиши таъминланиб, чораклик ижро режага нисбатан 60.6% га бажарилмоқда. Кутилаётган 2021 йил 1-ярим йиллик кутилаётган прогнозда жами 28 млрд. сўм маблаг жалб этилиши ҳисоб-китоб қилинган, натижада 3 млрд. 359 млн. сўм қўшимча манбаа ёки 113.6 фоизга бажарилиши ҳисоб-китоб қилиб олинди.

Шундан, туман маҳаллий бюджетининг даромадларининг 2021 йил

1-ярим йиллик аниқланган маҳаллий бюджет даромадлар режаси 11 млрд. 406 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, амалда 14.04.2021 йил ҳолатига 10 млрд.

49 млн. сўмга бажарилиши таъминланиб, чораклик ижро режага нисбатан 88.1% га бажарилмоқда. 2021 йил 1 ярим йиллик кутилаётган ижроси жараёнида жами 14 млрд. 401 млн. сўм кутилаётган прогноз мавжуд бўлиб, натижада 2 млрд. 995 млн. сўм ёки 126.2 фоизга бажарилиши бўйича аниқ ҳисоб-китоблар қилиб, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бунда асосан аҳолини мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган қарздорликларини ундириш ҳамда тушумлар кўпайтириш бўйича қўшимча манбааларни аниқлашга асосий эътибор қаратилади. Норасмий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш орқали ҳамда корхоналар ишчи-ходимларини расмий тарзда рўйхатдан ўтказиш орқали даромадларни ошириш ишлари амалга оширилади.

Учинчидан, туманда ҳозирги кунда жами 112 минг 208 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Ушбу аҳолининг 45 минг 604 нафари иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланиб, расмий ишсизлар сони 5 минг 378 нафарни ишсизлик даражаси эса 11,8 % ни ташкил этади. 

Туманда янги иш ўринлари яратиш борасида қабул қилинган дастурига асосан январь-март ойларида 328 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлса, амалда 330 та (100,6 %) иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган 21 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилган 323 нафар ҳамда “Темир дафтар”га киритилган 156 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан қабул қилинган “Бандлик” дастурига кўра, 2021 йил давомида 1 619 нафар ишсиз фуқароларнинг бандликларини таъминлаш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 1-чораги мобайнида 485 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

Шу билан бирга тумандаги корхона ва ташкилотларга 393 нафар фуқаролар доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди

Ўтган давр мобайнида 92 нафар (шундан 13 нафари аёллар, 20 нафари ёшлар) ишсиз фукаролар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли қарорига асосан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. Ушбу мақсадлар учун Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 56 млн.  590 минг сўм миқдорида маблағ молиялаштирилиб, жамоат ишларни ташкил этилган буюртмачи, иш берувчиларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, жамоат ишларида қатнашган ишсизларнинг иш ҳақлари тўлалигича тўлаб берилди.

2021 йилнинг ярварь-март ойиларида 262 нафар фуқароларни касбга тайёрлашга юборилди.

Жами касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга юборилган иш билан банд бўлмаган фуқаролардан 38 нафари ўқишни якунлаб, доимий иш билан таъминланди, улардан 8 нафари аёллар, 25 нафари ёшларни ташкил этади.

Касбга ўқитиш учун бандлик жамғармаси маблағларидан 85,7 млн. сўм, шундан ўқув харажати учун 23,4 млн. сум, стипендия учун 62.2 млн. сўм маблағлар сарфланди.

Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари хисобидан субсидия ва грантлар ажратиш орқали 15 нафар ёшларга уруғликлар, кўчатлар олиш учун субсидиялар ажратилди.

2021 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари билан жами қўшимча 272 та янги иш ўринлари яратиш, 778 нафар фуқароларни доимий иш ўринларига ишга жойлаштиш, 578 нафар фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, 275 нафар фуқароларни касбга ўқитиш ишлари амалга оширилади.

Юқоридаги амалга ошириладиган ишларга қўшимча равишда туманда “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича 33 та маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар натижасида драйвер лойиҳалар сифатида 34 та лойиҳалар амалга оширилиши белгилаб олинган бўлиб, ушбу лойиҳаларнинг амалга ошириш ҳисобига 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтган биз рахбарлар муҳтарам Президентимизнинг “Қуйи поғонадаги раҳбарлар дунёқарашини ўзгартириб, тадбиркор билан дўст бўлиб ишламаса, натижа бўлмайди”, деган сўзларини ўзимизга шиор сифатида қабул қилиб, 2021 йил биринчи ярим йиллиги якунига қадар туманда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалий ишларни бажарамиз.

Бизнинг асосий мақсадимиз туманда тадбиркорлар сонни кўпайтириш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашдир. Бу борада биз барча билим ва кучимиз сарфлаймиз ҳамда туманимизни юқори ўринлардан жой олишига эришамиз.  

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ