- Жамият, Ислоҳот, Маънавият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 124

МФЙ РАИСЛАРИ ВА ЎРИНБОСАРЛАРИ МАЛАКА ОШИРИШМОҚДА

МФЙ раислари ва ўринбосарлари учун “Маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини тадбиркорлик фаолияти, даромадли меҳнат билан банд қилиш дастурининг асосий устувор вазифалари” мавзуси бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкилланди. Ўқув давомида “Мавжуд субсидия ва коменсация механизмларидан самарали фойдаланиш орқали тадбиркорликка кўмаклашиш”, “Эҳтиёж ва талаблардан келиб чиққан ҳолда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган “маҳаллабай” кесимида амалга ошириладиган истиқбол вазифалар”, “Оилавий тадбиркорликнинг янги йўналишларини ва маҳаллаларда хизмат кўрсатиш борасида тадбиркорлик кооперацияларини йўлга қўйиш (“Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”), “Ҳунармандчилик ва тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларни ўқитиш тизимини ташкил этиш орқали тадбиркорликка йўналтириш”, “Маҳаллалардаги мавжуд бўш бино ва ер участкаларини аниқлаш, улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва тадбиркорларнинг кичик саноат зоналарида янги лойиҳалари бўйича маслаҳатлар бериш”, “Аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиш йўналишларини йўлга қўйиш”, “Маҳаллаларда аҳоли салоҳиятига ва касбий кўникмаларига мос драйвер соҳаларда янги лойиҳаларни самарали ташкил этиш орқали иқтисодий ўсишга эришиш” мавзуларида Фарғона Давлат университети, Фарғона политехника институти, Давлат бошқарув академияси, Қўқон Давлат педагогика институти ўқитувчилари томонидан маърузалар тингланди.

- Жамият, Турфа олам   1 124

МУРОЖААТ

Ҳурматли
фуқаролар!
Сиз ва
яқинларингиз билан ёнғин, ис газидан заҳарланиш ҳодисалари содир бўлмаслиги
учун Ёзёвон тумани фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

- Ёшлар, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 152

МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!

Мактабимизда туман мудофаа ишлар бўлими ҳамда Шарқий ҳарбий округ “Н”- ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирокида “Мен ҳарбий бўламан” тадбири ўтказилди. Унда ҳарбийлар 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари билан қизиқарли суҳбат қуришди.

- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 108

ТОШҲОВУЗ МФЙда

Ёзёвон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Й.Бойигитов бошчилигида сектор аъзолари Тошҳовуз маҳалла фуқаролар йиғини хонадонларида бўлишди. Улар хонадонлардаги муаммоларни ўрганишди. Тошҳовуз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 840 та хонадон бор.

- Жамият, Қарор ва ижро   1 130

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

Юрт обод бўлса, кўнгиллар обод бўлади. Қишнинг энг қийин кунлари ортда қолмоқда. Ҳадемай ўлкамиз узра сепини ёйиб баҳор кириб келади. Халқимиз жуда қадим замонлардан баҳор фаслини ҳовли, кўча, маҳалла ва далаларда ободончилик ҳашарлари ўтказиб, шоду ҳуррамлик билан кутиб олишган. Ушбу урф минглаб йиллар давомида авлоддан авлодга ўтиб шаклланиб келмоқда. Бугун ҳур диёримизда кўчаларимиз, маҳалламиз ободлиги учун ҳашарлар ўтказиш одати янада янгича жило топиб бормоқда.

- Ёшлар, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 275

ЁШЛАР МУРОЖААТЛАРИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Юртимизда улкан ўзгаришлар бўляпти. Айниқса, маҳалла тизимига берилаётган эътиборни бугун Қўрғонча МФЙда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Й.Бойигитовнинг ёшлар билан ўтказилган оммавий сайёр қабулида гувоҳи бўлдик.

- Жамият, Иқтисодиёт, Турфа олам   1 312

ЎЗБЕКИСТОН МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ОРАСИДА БИРИНЧИ

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан мамлакатимиз экспорт географиясини кенгайтириш ва соҳани ривожлантириш бўйича самарали ишлар қилинмоқда. Хусусан, ўтган 2020 йилда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро Конвенцияга Ўзбекистон Республикаси 184-давлат сифатида МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб аъзоликка қабул қилинишига эришилди. Мавжуд 42 та фитосанитар халқаро стандартлардан жами 25 таси соҳага имплементация қилинди. Бу каби маълумотлар вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан ўтказилган семинарда келтирилди.

- Ёшлар, Жамият, Спорт, Туман янгиликлари   1 187

КУРАШ БЎЙИЧА ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ СОВРИНИ МУСОБАҚАСИ

Мамлакатимизда ҳар бир соҳага эътибор қаратилаётганини кўриб, қувонасан, киши. Айниқса, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларни орттириш мақсадида жойларда турли хил спорт мусобақалари ташкилланаётгани аҳамиятлидир.

- Ёшлар, Жамият, Маънавият   1 306

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАФКУРАСИ ПОЙДЕВОРИ

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам, яқинда маънавий соҳани ривожлантиришга бағишлаб ўтказган видеоселекторда ҳам мамлакатимиз мафкурасининг асоси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлишини, мафкура аввало фикр тарбияси, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясидан иборат бўлиши зурурлигини таъкидлади.