- Жамият, Турфа олам   1 030

ОФТОБ УРИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ОФТОБ УРГАНДА НИМАЛАР ҚИЛИШ ҲАҚИДА ТАВСИЯЛАР

2013 йилнинг июль ойида Японияда ҳароратнинг кескин ошиб кетиши натижасида офтобдан жабрланган 4000 киши касалхонага ётқизилган. Шулардан 6 киши ҳаётдан кўз юмган, 8 кишининг аҳволи жуда оғир, деб баҳоланган. Япониядаги бундай ҳолат ҳаво ҳарорати 35-39 даража бўлганда кузатилган.

- Жамият, Маънавият   1 017

ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

Дунё яралибдики, кучлилар кучсизлар устидан ҳукмронликни ўрнатиб келган. Тарихда ва ҳозирда ҳам бунга мисоллар талайгина. Дарҳақиқат, ҳозир дунёдаги кучли давлатлар кичик давлатлар устида олиб бораётган сиёсий тазйиқларига гувоҳ бўлиб келмоқдамиз. Дунё ҳамжамиятида геосиёсий ўйинлар авж олиб бормоқда. Бу билан кучли давлатлар кучсиз давлатларни дини, миллати, тарихи ва инсонларнинг бир-бирларига бўлган ишончини йўқотиш билан хавф солиб келмоқда. Дунё ривожланиб, мафкуравий урушлар авж олмоқда.

- Жамият, Қарор ва ижро   1 031

СОЙБЎЙИ МФЙДА САЙЁР СУД

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ва уларнинг олдини олиш бўйича ички ишлар бўлими, прокуратура, ҳокимият, суд ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қатор профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг самарасини ошириш, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда келгусида олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр судлар ўтказилиб келинмоқда.

- Жамият, Маънавият   1 076

ЭШОНГУЗАР ГУРУНЛАРИ

Кекса матбачи ва матбуотчи Ўктамжон Мадаминов ташаббуси билан бир неча ўн йиллардан буён Марғилон депарасида яшовчи ижодкорлар Эшонгузарда ҳар ой йиғилишиб, бир пиёла чой устида гурунглашадилар.

- Турфа олам   1 030

КАРАНТИН БЕГОНА ЎТЛАР, УЛАРНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИГА КЕЛТИРАДИГАН ЗАРАРИ, ҲАМДА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Ҳозирги кунда ҳудудларда учрайдиган карантин бегона ўтлардан энг кўпи бу зарпечакдошлар (Суsсуtaceae) оиласига мансуб ўсимликлар бир йиллик, айрим холларда кўп йиллик бўлиши хам мумкин. Уларнинг илдизи ва барглари бўлмайди. Поя ва шохлари сариқ, ёки пушти рангда кучли даражада шохланади. Барг ва илдиз бўлмайди. Пояси ип ёки шнур шаклли, бошқа ўсимликларга чирмашиб ўралиб ва уларнинг поясига махсус сўрғичлари ёрдамида ёпишиб олади. Зарпечаклар оиласига битта туркум (Сuscuta) ва 270 тадан кўп тур киради. Улардан бир нечаси қишлоқ хўжалик экинлари мевали бута, дарахтларда кўп учрайди ва мухим ахамиятга эга. Ўзбекистонда зарпечакларнинг тахминан 17 та тури аниқланган.

- Жамият, Турфа олам   1 155

ҚОВУН ПАШШАСИ ҲАМДА УНИНГ ПОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЕТКАЗАДИГАН ЗАРАРИ

Қовун пашшаси катталиги 5,5-6,5 мм узунликда, сарғиш-қўнғир рангда бўлиб қанотларида 3 та сарғиш чизиқлар мавжуд. Осиёда Афғонистон, Ироқ, Сурия, Исроил, Ливан, Миср, Озарбайжон, Покистон, Туркия, Ҳиндистон, Эрон ва Ўрта Осиё республикаларида кенг тарқалган. Ушбу зараркунунда ҳашарот ҳамда унинг личинкалари полиз маҳсулотлари айниқса қовун экинига катта зарар етказиши, ҳамда қисқа фурсатда бутун дала майдонларини зарарлаши билан карантин назоратга олинган.

- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 092

ЮҚОРИ СОЙБЎЙИ МФЙДА САЙЁР СУД

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ва уларнинг олдини олиш бўйича ички ишлар бўлими, прокуратура, ҳокимият, суд ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қатор профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

- Жамият, Қарор ва ижро   1 142

“ҲАМКОРЛИК” ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРИ

Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинишига қарамасдан, айрим ҳудудларда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тадбирлар етарли даражада ташкил этилмаётганлиги кузатилаётганлиги натижасида жиноятчиликни олдини олиш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида олиб борилаётган тадбирлар самарадорлигини жадаллаштириш мақсадида Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 12 июнь кунги 50Ф сонли фармойиши қабул қилинган бўлиб, фармойишга кўра, 2021 йилнинг 24 июнь кунидан алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар вилоят миқёсида “Ҳамкорлик” профилактик тадбирлари ўтказилиши белгиланган.