- Ёшлар, Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 216

36-ИДУМДА ЎҚИШ БОШЛАНДИ

Ватанимизда илк бор коронавирус пандемиясидан сўнг, 16 мартдан бошлаб, анъанавий таълим жараёнлари вақтинчалик тўҳталиб, ўқувчилар уй шароитида онлайн таҳсил олишни бошлаганди. Бугун республикамиздаги 329 та мактабда синов тариқасида таълим жараёни бошланди.

Улар орасида туманимиздаги 36-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳам бор.

Айтиш лозимки, бу йилги ўқув йилига тайёргарлик ҳар доимгидан-да бошқача бўлди. Жойларда бўлиб, тайёргарликлар билан танишган ишчи гуруҳ аъзолари ҳам буни таъкидлашди.

36-ИДУМда туман ҳокимлиги, ИИБ, миллий гвардия, ва бошқа ташкилотлар вакиллари бўлишиб, яна бир бор тайёргарликни кўздан кечирдилар.

Эртага 1-мактаб очилиб, ўқувчиларни ўз қучоғига олади.

Янги 2020-2021 ўқув йили расман жорий йилнинг 14 сентябридан бошланади.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ