- Қарор ва ижро   1 187

БИЗ БУНГА ИШОНАМИЗ ВА УМИД ҚИЛАМИЗ

Сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қурилиш-бунёдкорлик, йўл-транспорт, рақамли технологияларининг ривожланганини яққол кўришимиз мумкин. 2020 йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб номланиши ҳам бунга туртки бўлмоқда. Туманимиз миқёсида ҳам буни исботини кўришимиз мумкин.

Буни биргина туман телекоммуникация боғламаси мисолида кўрадиган бўлсак, ўзгаришлар катта. Янги, замонавий технологиялар ҳаётга тадбиқ қилинаётганини кўришимиз мумкин. Бу ҳақда туман телекоммуникация боғламаси бошлиғи Жавлонбек Каримов билан суҳбатлашганимизда гувоҳи бўлдик.

–Президентимизнинг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Ж.Каримов. – 2020-2021 йиллар давомида соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш ҳамда алоқа хизматлари сифатини ошириш кўзда тутилган. Туманимизнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлашда қатор ишлар бажарилмоқда.

Ҳозиргача туманимиздаги 39 та мактабдан 25 таси (64 фоизи), 22 та МТТнинг 14 таси (63 фоизи), 11 та соғлиқни сақлаш муассасалари 100 фоизга оптик толалали алоқа кабеллари тортиш-ётқизиш ишлари амалга оширилиб бўлди. Ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак 33 та МФЙ дан 20 таси ҳудудига оптик толали алоқа кабеллари тортиб бўлинди. Бу кўрсаткични 100 фоизга етказиш мақсадимиз.

Ҳа, албатта бу ишларни кўз билан кўриб, гувоҳи бўлаяпмиз. Айниқса коронавирус пандемияси даврида аҳоли ўзида интернетга эҳтиёж сезди. Барча соҳалар онлайн кўринишга келди. Масофадан бошқарилди.

Интернет тармоғи етиб бормаган ҳудудлардан бири Қатортол-Ижодкор МФЙларида ҳам интернетга эҳтиёж сезилди. Мана шу кунларда бу ҳудудларга ҳам оптик алоқа кабеллари  ётқизиш ишлари амалга оширилди. Тез орада интернет тармоғи ҳам ишлай бошлайди. Биз бунга ишонамиз ва умид қиламиз. Алоқа кабеллари ётқизиш ишларини амалга оширишда аҳоли вакиллари, ҳудудлардаги фермерларимиз ҳам қараб турганлари йўқ. Ўзларининг қўлларидан келганича ёрдамларини аямаяптилар. Раҳмат!

Раҳматилло ШОДМОНОВ ёзиб олди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ