- Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари   1 365

УСТА РУҲИ ШОД

Куни кеча Ёзёвонлик ўлкашунос тарихчилари Аҳмаджон Исмоилов ва Алишер Бек қаламига мансуб “Уста Маҳмуджон домла” номли тарихий рисола нашрдан чиқди. Бу тарихий рисола Тошҳовуз қишлоғида яшаб, ижод қилган шоир, ёзувчи, олим, уламо Уста Маҳмуджон домла Умаржон махсум ўғлининг мураккаб ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

Сиз илгари И.Остонқулов, А.Абдулаҳатов, А.Тошқулов ҳаммуаллифлигидаги “Ёзёвонлик Суярхон тўра” рисоласини ўқигансиз. Бу рисола жуда машҳур бўлиб, икки мартта нашр қилинган ва бутун республикамизга тарқалган эди. Шу рисола туфайли Суярхон тўра ислом олами, табиб сифатида энсклопедия чиқарилди. Ишонамизки “Уста Маҳмуджон домла” рисоласи ҳам шундай машҳурликка муносиб. Сабаби китобни қўлёзмалигида ўқиб чиққан олимлар жуда юқори баҳоладилар. Шу жойда бир нарсани таъкидлашимиз керакки, Алишер Бек ва Аҳмаджон Исмоилов жуда ажойиб ишларни амалга оширмоқдалар. Ёзёвон жуда бой тарихга эга. Бу ерда жуда кўп улуғ инсонлар яшаб, ижод этганлар. Мазкур ўлкашунос тарихчиларимиз ана шу бой тарихимиз ва улуғ инсонларни бор бўйлари билан бутун республикамизга машҳур қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. “Мулла Маҳмуджон домла” рисоласи ана шу мақсад йўлидаги қадамдир.

2018 йилда берилган Ёзёвон табиати ва тарихи ҳақидаги “Дунё бўйлаб” телеканалида берилган, уч қисмдан иборат кўрсатув ҳам Ёзёвонимизни республикада танитди. Булар ҳаммаси ана шу ўлкашунос-тарихчиларнинг меҳнатлари самарасидир.

Шу жойда бир нарсани айтишни жоиз топдик. Худога шукрки, мустақиллик шарофати билан республика, вилоят, туманимиз тобора бойиб бормоқда. Туманимизда бой-бадавлат тадбиркорлар кўп ва кўпаймоқда. Ана шу инсонлар туманимиз тарихини, адабиётини улуғ инсонларни машҳур қилиш ишларига ўз ҳиссаларини қўшадилар, деган умиддамиз. Ўлкашунос-тарихчиларимизнинг ижодларига барака тилаймиз.

Исмоналихон МЎСАЕВ,

Тошҳовуз МФЙ раиси.