- Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 361

Халқ депутатлари Ёзёвон тумани кенгаши қарори

2020 йил 27 август №VI-XIII-64

АҲОЛННИНГ ЭҲТИЁЖМАНД ҚАТЛАМИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ (“ТЕМИР ДАФТАР”), ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ ВА ХОРИЖДА МЕҲНАТ ҚИЛГАН ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ БОРАСИДА ТУМАНДА АМАЛГА ОШИРАЁТГАН ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ ҲИСОБОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ёзёвон туманида жами 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 20 050 та хонадонларлар, 26 432 та оилалар ва уларда 110 413 нафар, шундан 58 582 нафар меҳнатга лаёқатли, 40 165 нафар банд, 5 861 нафар ишсиз фуқаролар истиқомат қилишади.

Туманда бугунги кунда 629 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтиб, фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан, саноат соҳасидаги корхоналар сони 166 тани, қурилиш соҳасида 43 тани, савдо соҳасида 276 тани, ва бошқа соҳалардаги корхоналар сони 144 дан ортиқни ташкил қилади.

Туманда 2020-2021 йилда саноат, қишлок хўжалиги ва хизматлар соҳасида Инвестиция дастурлари доирасида жами қиймати 130,9 млрд.сўмлик 42 та лойиҳалар эвазига 285 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 1 август кунига қадар жами 50,4 млрд.сўмлик 42 та лойиҳаларда қурилиш монтаж ишлари давом этмоқда, шундан жорий йилнинг 1 август ҳолатига амалга оширилиши режалаштирилган 22 та лойиҳалар тўлиқ ишга туширилди. Мазкур лойиҳалар учун жами 23,6 млрд.сўм маблағлар сарфланиб, 100 та янги иш ўринлари яратилган.

Туманда 2020 йил 7 ойлик учун давлат даромадларига тушумлар режаси 38,8 млрд.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда амалда 40,7 млрд.сўмга ёки 1,9 млрд.сўмга (104,9 фоизга) ортиғи билан бажарилиши таъминланган.

Пандемия даврида дастлаб, “темир дафтарга” киритилган 2161 та оилаларда яшовчи 1844 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари бандлиги таъминланган.

Дастлабки хатловда фуқароларнинг ёзма розилиги асосида халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорига асосан, 702 та оилалар доимий даромад манбаларига эга бўлганликлари ва турмуш даражаси сезиларли даражада ортганлиги сабабли “темир дафтар”дан чиқарилди.

Хатловлар натижасида, пандемиянинг кейинги даврида доимий даромад манбаини йўқотган, чет элдан қайтиб келган, оғир касал ва ногиронлиги бўлган оилалардан 688 таси янгидан “темир дафтар”га киритилган.

Ўбекистон Республикаси Президентининг, “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан ва мазкур Фармон ижроси юзасидан туманда “темир дафтар”га киритилган 1639 та оилаларнинг 7 117нафар аъзоларининг ҳар бирига 220 минг сўмдан жами 1 млрд. 656 млн.сўм бир марталик моддий ёрдам маблағлари тўлиқ етказиб берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёзёвон туманидаги Халк қабулхонаси томонидан 2020 йил 19 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармони асосида кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз кексалар, доимий ишсиз ва карантин туфайли ишсиз қолганлар ҳамда оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларнинг оилаларига бир марталик моддий ёрдам тарқатилишини ўрганилганлиги юзасидан” № 22/85-сон хатида кўрсатиб ўтилган камчиликларга йўл қўйган тегишли маҳалла фуқаролар йиғини раислари интизомий жавобгарликка тортилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан тумандаги сектор раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб ва кўриб чиқиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида туманда амалга оширилаёган ишлари юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёзёвон туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2020 йил 19 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармони асосида кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз кексалар, доимий ишсиз ва карантин туфайли ишсиз қолганлар ҳамда оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқароларнинг оилаларига бир марталик моддий ёрдам тарқатилиши ўрганилганлиги юзасидан” № 22/85-сон хатида кўрсатиб ўтилган, яъни Қатортол маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Мирзакаримов, Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Султонов, Юқори Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Юсупова, Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Бозоров, Такалик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ф.Умаров, Юқори маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.Мунисов, Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғини раиси Л.Тонгбоев, Чўлигулистон маҳалла фуқаролар йиғини раиси В.Қўчқоров, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси К.Шарофиддинов, Порлоқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Т.Улиқов, Тегирмонбоши маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Тўраев, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Иномов ҳамда Сувлиариқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Мамадалиевга Ўзбекистон Республикаси “Меҳнат кодекси”нинг 181-моддаси 1-бандига асосан интизомий жазо “хайфсан” эълон қилинсин.

Шунингдек, Беруний маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.Исақов ҳамда Иштирхон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Х.Араббоевга Ўзбекистон Республикаси “Меҳнат кодекси”нинг 181-моддаси 2-бандига асосан интизомий жазо, ойлик иш ҳақидан 30 фоиз миқдорида жарима қўлланилсин.

Келгусида юқоридаги ҳолатлар такрорланса, ишда қолиш-қолмаслик масаласи кўриб чиқилиши эслатиб ўтилсин.

3. Тумандаги сектор раҳбарларига тегишли ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йил 20 август куни белгилаб берган янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтитсодий фаолликни ошириш, қўшимча заҳира яратиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қўшимча имкониятларни таҳлил қилиш ва барча имкониятларни аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга йуналтириш вазифалари топширилсин.

4. Халк депутатлари туман Кенгаши депутатларига ўз фаолиятларини янада кучайтириш, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш ва шу орқали шакллантирилган қўшимча заҳираларни ва уларни сарфланиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш вазифалари юклатилсин.

5. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг барча доимий комиссия раислари ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Эргашев зиммаларига юклатилсин.

Кенгаш раиси, туман ҳокими               Й.БОЙИГИТОВ.