- Жамият, Маънавият   1 379

Жонажон Ватаним мустақиллигининг 29 йиллигига

БЕҚИЁС БАЙРАМНИНГ ҚИЁСИ БЎЛМАС!

 Мустақиллик! Бу сўзни неча йиллар ёзувда ҳам айтувда ҳам ишлатолмадик.    Истиқлол сўзини талаффуз этган тиллар кесилган, судсиз, сўроқсиз  отилган. Зўравонликка қурилган Совет давлатини яқин-яқинларгача униси зўр, буниси зўр, деб мақтаб юрганлар, ҳайрият кеч бўлсаям сўқир кўзлари очилди. Бир умр қулдай далада ишлаб юрган оталаримиз, далада ўзлари етиштирган беда хашакнинг бир боғини ўриб келса, турмага ташлаган. Бозор шанба-якшанбани билмаган мўнис оналаримизни курорти дала, санаторияси касалхона бўлган. Эртадан кечгача далада ишлаб, кечки овқати пиёва бўлган бечорагина оналаримиз ярим тунгача кўсак чувиб, кўзлари юмилай, юмилай, деб турган ҳолатда трактор сигналини эшитиб, сапчиб турганлари кўзим олдидан ҳеч кетмайди. Саҳарда уйқуда ётган болаларини ташлаб, ноҳорсиз яна ўша далага йўл олишардилар. Минг афсус, аксар шундай қора кунларни ўтказганлар шу озод кунларни кўрмадилар.

Эй дўстим! Азиз ва мўътабар бўлган МУСТАҚИЛЛИК ни кўриш сизу бизга насиб этди. Байрам арафасида барчамиз дастурхон атрофида фарзандларимизга бу улуғ байрам қандай қимматли неъмат эканини гўзал қилиб сўзлайликки, уларнинг онг шуурурини она- Ватан, Мустақилликка бўлган муҳаббат тоабад тарк этмасин.

А.ЭҲСОНОВ,

Қўрғонча МФЙ раиси.