- Ёшлар, Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 217

23 КИШИ ИШЛИ БЎЛДИ

Ёзёвон  траснпорт касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада туман ДСИ, “Давлат хизматлари” маркази, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассислари, корхона, ташкилот, муассаса, кичик корхона, микрофирмалари ходимлар бўлими бошлиқлари иш билан банд бўлмаган фуқаролар ҳозир бўлдилар.

Ярмаркада иш билан банд бўлмаган иш қидирувчи фуқароларга 19 та корхона, ташкилот, муассаса ва кичик корхона ва микрофирмалардаги 119 та бўш иш ўринлари таклиф килинди.  Тадбир давомида 23 нафар иш кидирувчи фуқароларимизга аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан бандлигини таъминланди.

Улардан 5 нафарини  туман тиббиёт  бирлашмасига ҳамширалик ва фаррошлик вазифасига  ҳамда 1 нафарини  28-болалар мусиқа мактабига ўқитувчи вазифасига доимий иш ўринларига, туман ободонлаштириш бошқармасида ташкил этилган вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 8 нафар фуқаролар икки ой муддатга ободонлаштириш ишларига қабул қилинди.

Мезбон транспорт касб-ҳунар коллежига тикувчилик йўналиши бўйича   9 нафар ишсиз ва иш билан банд бўлмаган аёлларни қайта касбга таёрлаш курсларига жалб этилди.

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида туман прокурори, 2-сектор раҳбари И.Ходжаев, туман ҳокими ўринбосари З.Тешабоева иштирокчилар билан суҳбатлашдилар.

М.Э.ДЖУРАБАЕВ,

туман прокурори ўринбосари.