- Қарор ва ижро   1 814

ҚИШЛОҚЛАР ОБОДЛИГИ—КЎНГИЛЛАР ШОДЛИГИ

Бугунги кунда шаҳар ва туман марказлари қаторида қишлоқ жойларни комплекс ривожлантиришга ҳам алоҳида эoтибор қаратилаётир. Бу борадаги ислоҳотлардан кўзланган мақсад аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришдан иборатдир.

Буни биргина туманимиз мисолида оладиган бўлсак, бу йил Янгиобод, Янгибўстон, Иштирхон ва Такалик қишлоқларида  «Обод қишлоқ» дастури асосида ободончилик ишлари амалга оширилади.

Шу кунларда Такалик қишлоғида ободончилик ишлари жадал кетмоқда. Нурчилар йўл четларидаги симёғочларни замонавий бетонларига алмаштириб, электр симлари тортиш ишларини комплекс олиб бормоқдалар. Ҳадемай қишлоққа олиб борадиган йўллар ҳамда қишлоқ ҳудуди тунлари чароғон бўлади. Йўлсозлар ҳам барча техникалари билан ҳудуддаги асосий йўлни  таoмирлаш ишларини олиб бормоқдалар. Йўл четлари кенгайтирилиб, шағал ётқизишга тайёрланаётган бўлса, асфалpт йўлнинг таoмирланадиган қисми янги асфалpт босишга ҳозирланяпти. Катта йўлнинг зовур ва сой ўтган қисми бетон тўсиқлар билан мустаҳкамланмоқда.  Газчилар катта йўл бўйидаги газ қувурларини таoмирлаш ишлари билан банд.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари  қишлоқ ҳуснига соя солиб турган турли қурилмаларни бузиб, замонавий деворлар ва иншоотлар қуришга тайёрлаш ҳаракатидалар.

—Бир пайтлар бу ерлар тўқайзор, баланд-паст тепаликлардан иборат кундузи ҳам одам қўрқадиган жойлар эди,—дейди шу қишлоқ фуқароси Донахон Саккизбоева. — Одам қўли гул экан, ерлар ўзлаштирилиб, одамлар кўчиб келди. Мен 45 йил қишлоқдан туман марказидаги шифохонага қатнаб ишладим. Гоҳида пиёда қатнаган пайтларим ҳам бўлган. Бугун қишлоғимиз обод, одамлар фаровон яшаяпти. Такаликнинг «Обод қишлоқ» дастури асосида замонавий кўркам қиш-лоққа айланиши бизни жуда хурсанд қилди.

Дарҳақиқат, дастур асосида  қишлоқни инфратузилмага эга замонавий масканга айлантириш учун қисқа муддатларда 154 нафар фуқаронинг уйини таoмирлаш, 1,5 километр пиёдалар йўлаги барпо этиш,1 километр ирригация тармоқларини таoмирлаш, 5 та чиқинди йиғиш пунктлари ташкиллаш, дарахтзор ва гулзорлар ташкил этиш, 2 дона суғориш қудуқлари яратиш, 100 дона тунги ёритиш  ва 260 та таянч устунлари ўрнатиш, 16 километр электр тармоқларини таoмирлаш, 5 километр электр кабели тортиш, 7 та трансформаторни янгилаш, 2,1 километр газ тармоқларини жорий таoмирлаш,  автобекат қуриш, 4 та сув насоси ўрнатиш, 2 дона сув минораси қуриш, 1,4 километр ирригация обoектлари қуриш ва реконструкция қилиш, 5 километр мелиорация обoектлари барпо қилиш, 10-мактабни мукаммал таoмирлаш, Такалик ҚВПни жорий таoмирлаш, маиший хизмат шохобчаси ҳамда спорт майдончаси қуриш каби ишлар амалга оширилади.

Пировард мақсадни амалга ошириш йўлида Такаликда яратувчанлик ишлари жадал кетмоқда.

 Исҳоқжон КАРИМОВ,

Раҳматилло ШОДМОНОВ,

«Марказий Фарғона»

махсус мухбирлари.

  Улуғбек УМАРОВ

олган сурат.