- Қарор ва ижро   1 238

САЙЛОВЧИЛАР ФАОЛЛИГИДА ЎТМОҚДА

Сайлов участкаларида бўшаб қолган халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашларига сайловлар қизғин давом этмоқда.

7-мактабда жойлашган 499-сайлов участкасида ушбу жараён уюшқоқлик ва ҳамжиҳатликда ўтказилмоқда.

– Дам олиш куни бўлишига қарамай сайловчилар эрта тонгдан участкага келишни бошлашди, – дейди Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман кенгаши раиси Бобуржон Комилов. – Сайлов жараёнини одамлар оддий бир тадбир сифатида қарамай, фаол иштирок этаётганларидан хурсандмиз.

– Мен ҳам бошқа сайловчилар қаторида ўз фуқаролик бурчимни бажариб, муносиб номзод учун овоз бераётирман, –дейди сайловчи Камолдин Раҳимов. – Ўйлайманки, мен сайлаган номзод туманимиз ривожи учун ўзининг ҳиссасини қўшишда фаол бўлади.

“Марказий Фарғона” мухбирлари.

МУНОСИБ НОМЗОДЛАРГА ОВОЗ БЕРИЛЯПТИ

Бўшаб қолган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашига сайлов ўтказувчи 511-сайлов участкасида бу сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўрилгани эрта тонгданоқ сезилди.

Сайлов участкаси 3-сектор ҳудудидаги 25-мактабда жойлашган. Айни пайтда сайловчилар ўз фуқаролик бурчларини адо этишиб, муносиб номзодларга овоз беришяпти.

К. РАҲМОНҚУЛИЙ,

профилактика инспектори.