Туманимизда 2019 йил ҳолатига 2389 та иссиқхона мавжуд бўлиб, 63 га, 52 сотихни ташкил қилади. Томорқалардаги иссиқхоналарда лимон, сабзавотлар, резавор ўсимликлар, кўчатлар етиштирилмоқда.
Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги Иттифоқ кўчаси 51 уйда яшовчи Олимжон Олимов 13 йилдан буён иссиқхона ташкиллаб, ҳар йили даромадига-даромад қўшиб келаётганлардан.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Жамғармаси томонидан томорқа ер эгаларини бандлигини таoминлаш, аҳоли ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб халқ истеoмолини таoминлаш мақсадида ташкил этилган имтиёзли кредитдан Халқ банки орқали 15 миллион кредит олиб иссиқхонани 7,5 сотихга етказди. Шу кунларда 50 минг туп помидор, 30 минг бодринг, 10 минг қалампир, 10 минг булғор қалампир кўчатлари тайёр бўлиб, иссиқхонаси борларга сотмоқда. Бўшаган ерларга помидор кўчатлари экилди. Август ойида помидор кўчатларидан бўшаган ерга бодринг экилиб, йилига уч мартта ҳосил олинмоқда. Ҳар мавсумда 15-20 миллион сўм соф даромад кўраётган Олимжон Олимов томорқадан оқилона фойдаланиб келаётганлардан.
Улуғбек УМАРОВ.
Суратда: Олимжон
ОЛИМОВ томорқасида.