Фуқаро Ҳ.Ш. ишончни суистеъмол қилиш йўли билан М. Ш.нинг олдига келиб, жуда ҳам пул зарур бўлиб қолганини айтади ва 2 кунга 3000 АҚШ доллари бериб туришни сўрайди. Гаровга ўзи билан олиб келган давлат рақами 40 Х 702 LA бўлган “Нексия” русумли автомобилни қўйишини айтади. 3000 доллар пулни олгач, автомашинани сотиб пулни олиб келишни айтиб, машинани ҳам олиб кетади. Лекин пулни ҳам, автомашинани ҳам олиб келмай, қўлга киритган пулни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
Фуқаро Ҳ. Ш. Юқорида кўрсатилган ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган.
Мазкур жиноят иши кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.
М. ХОДЖАЕВ,
туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи, майор.
З. ШУМҚОРОВ,
тергов бўлинмаси катта терговчиси, капитан.