- Жамият   1 324

Обуна – 2021

“МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА”ГА НИМА УЧУН ОБУНА БЎЛАМАН?

Газетага меҳрим ўқувчилик пайтларимда уйғонган бўлса-да, 1980 йилда олийгоҳга киргач, ўқишдан бўш пайтларимда бу ерда ташкил қилинган журналистика халқ университетида икки йил таҳсил олдим. Университетнинг »Педагог» газетасида турли мавзудаги мақолаларим босилиб турарди. »Марказий Фарғона»даги дастлабки мақолаларим ҳам талабалик йилларимда чиққан.

37 йилдан бери »Марказий Фарғона»нинг жамоатчи мухбириман. Газетанинг ҳар бир сонини интиқлик билан кутаман. Туманимиздаги янгиликлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезроқ хабардор бўлиш иштиёқи мени тинч қўймайди. Айниқса, газета таълим муассасаларидаги турли тадбирларни, воқеа-ҳодисаларни ёритиб бориб, туман миқёсида оммалаштиришда етакчи рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам “Марказий Фарғона” газетасини зиёлилар минбарига ўхшатаман.

Ҳақиқий ватанпарварлик, аввало, инсоннинг қишлоғига, туманига бўлган муносабатидан бошланади. Шундай экан, »Марказий Фарғона»га обуна бўлишдан четда қолманг. Бу ҳам туғилиб ўсаётган туманингизга бўлган ватанпарварлигингизнинг бир кўриниши, деб ўйлайман.

Муҳаммаджон МАДИСАЕВ,

зиёли.