Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган туман тадбири том маънода мазмунли ва мароқли ўтди.
“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тадбирларида бошловчилик қилиб, тобланган Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р.Ҳошимов тадбирни байрамона шеърлар билан бошлаб берди.
Туман ҳокими Й.Бойигитов йиғилганларни ва улар орқали жамоадошлари, оила-аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги билан табриклаб, Конституциянинг асосий мезонларига тўҳталди.
Туман адлия бўлими бошлиғи З.Бўтабоев “Конституция – бахтимиз қомуси» мавзусида маъруза қилди. Маърузачи асосий қомусимиз мазмун-моҳиятига атрофлича тўҳталиб, байрам билан қутлади.
Тадбирни бадиий қисмида ижро этилган жонли қўшиқларни барча берилиб тинглади.
Конституция кунига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.