Малакатмизда ёшлар, аёлларга бўлган эътибор ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир соҳа раҳбарлари уларнинг дарду ташвиши ва муаммоларини ўрганиб, кўрсатма ва ёрдам берилмоқда.
“Баркамол авлод” болалар марказида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Й.Бойигитов, ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Ахунов Ёзёвон МФЙдаги аёллар ва ёшлар билан учрашишди.
Тадбирда ҳоким ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, туманнинг тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашувда сектор раҳбарларига кредит, уй-жой, Ёзёвон тарихи музейини ташкиллаш, моддий ёрдам каби масалаларда мурожаатлар қилинди.
1-, 4-секторлар раҳбарлари бу масалаларда, албатта ёрдам қилишларини айтишиб, ҳал бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқлигини таъкидладилар. Тушган мурожаатлар “йўл харитаси”га киритилиб, назоратга олинди.