- Жамият, Қарор ва ижро   1 259

“АЛЛА» КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850- сонли фармони ижроси юзасидан Ёзёвон туман ҳокимлиги, маънавият бўлими томонидан 28-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида тумандаги умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ўртасида “Алла” кўрик-танлови ўтказилди.

Тадбирда она тили фани ўқитувчиларининг алла қўшиғини қандай маҳорат билан ижро этишлари ва оналаримизнинг бир кунлик юмушларини пантамима тарзида кўрсатиб беришлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Кўрик-танловда 16-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Фотимахон Умарова 1-ўринни, 38-мактаб ўқитувчиси Дилноза Саидабророва 2-ўринни ва 3-ўринни 27-мактабнинг ўқитувчиси Гулсорахон Назарова  эгалладилар.

Тадбир якунида барча фаол иштирок этган ўқитувчиларга  ва  ғолибларга туман ҳокими ва маънавият бўлимининг  эсдалик совғалари топширилди.

Наргиза ОБИДОВА,

туман ҳокимининг маслаҳатчиси.